«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «МЕҲРИМОҲ СУЛТОННИНГ ЎГАЙ ЎҒЛИ»

2

 

«Муҳташам юз йил» кўп серияли фильмини томоша қилганлар яхши билади. Фильмда Меҳримоҳ образига кенг ўрин берилган. У султон Сулаймон-Қонунийнинг якка-ю-ягона, суюкли эрка қизи. Сулаймоншоҳ қизининг ҳеч бир тилак ва истагини инкор этмаган. Тақдир экан, империя маликасининг шахсий ҳаётда бахти очила қолмади. У кўнгил қўйган йигитларга турмушга чиқиши учун ўша давр қонуни ва шароит, муҳит йўл бермади. Шундай қилиб Меҳримоҳ султон ўзидан ёши анча улуғ, шоҳ Сулаймоннинг садоқатли айёнларидан бири Рустам пошшага турмушга чиқди.

Аммо фильмда Рустам пошшанинг Меҳримоҳга қадар кечган ҳаётига тўхталишмаган. Бу энди тарихий қўлёзмалардагина сақланиб қолган. Ана шундай манбалардан бирида айтиладики, Рустам пошша Меҳримоҳгача бошқа бир аёл билан бирга яшаган. Ҳатто, улар ўғил кўриб, исмини Усмон қўйишган. Онаси эрта оламдан ўтгач, Усмон отасининг тарбиясида улғайган. Қизиғи, у Меҳримоҳ билан деярли тенгдош эди. Меҳримоҳ султон орадан йиллар ўтиб Рустамга ростакамига кўнгил берди. Уни севиб қолди. Балки шунинг учундир, ўгай ўғлига нисбатан кўнглида заррача хусумат бўлмаган. Усмонга ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлган. Бахтга қарши Усмоннинг кейинги ҳаёти ҳақида тарихий манбаларда ҳам маълумот қолдирилмаган. Тарихчилар Меҳримоҳ ва унинг ўгай ўғли Усмон орасидаги дўстона муносабатда тўхташни маъқул кўришган.

yandex. ru

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

2 ФИКРЛАР

  1. Бировни тарихини интернетдан кўчириб, гонорар олиш учун ўзимизнизга қайтариб ёзишдан тўхтамай қолдингиз. Ундан кўра ўз тарихимизни яхшироқ ўрганиб шулар ҳақида ёзсангиз яхши бўларди. Масалан, саркардалар, қўрбошилар, авлиёлар, зиёратгоҳлар тарихи ҳақида

  2. Мухташам юз йил китобини кандай топсак буларкан. Айтишларича китоби сериалга караганда бирмунча бошкачарок экан. Яьни хакикат факат китобида ёзилган сериалда эмас дейишади.

Comments are closed.