Хорватия – ФИФА рейтингида энг паст ўринга эга ЖЧ финалчиси

0

Хорватия термаси Англия жамоасини мағлуб этиб, финалга йўл олгач, бир қатор статистик кўрсаткичлар бўйича ўзига хос натижаларни қайд этмоқда.

Хусусан, хорватлар ФИФА рейтингида энг паст кўрсаткичга эга ЖЧ финалчиси бўлишди. Терма жамоа рейтингнинг охирги талқинида 20-поғонада қайд этилганди. Қўшимча қилиш ўринлики, ФИФАнинг терма жамоалар рейтинги 1992 йилдан буён юритиб келинади.

Аввалроқ Хорватия ЖЧда ҳали ҳеч қайси жамоа эриша олмаган натижани қайд этгани хабар қилинганди.

 

tribuna.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here