Бир ҳафта олдин Самарада йўқолиб қолган англиялик футбол фанати Москвадан топилди…

0

 

Маълум бўлишича, англиялик футбол фанати Дуглас Мортон Самарада бўлиб ўтган Англия ва Швеция термалари ўртасидаги чорак финал матчидан сўнг изсиз ғойиб бўлган. Яқинларининг телефон қўнғироқларига жавоб бермагач, улар полицияга хабар берган. Тез орада Англия полициячилари россиялик ҳамкасбларини бу воқеадан бохабар этишган. Мана, кеча ниҳоят фанат Москвадаги меҳмонхоналарнинг биридан топилди. Уни кредит карточкаси орқали амалга оширилган тўловларга қараб топишга муваффақ бўлишди.

Хабарларга кўра, полициячилар меҳмонхонада Дуглас билан учрашган маҳал у ғирт маст ҳолда экан.

ИТАР ТАСС

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc