Малайзияда етти метрлик илон итни ютди-ю, балога қолди…

0

 

Куни кеча Малайзияаги Жемалуанг туман полициясига фермаларнинг бирида улкан илон бутун бошли итни ютиб юборгани ҳақида хабар қилишганди. Айтилган ерга икки полициячи ҳамда олти нафар фуқаро мудофааси ташкилоти ходими қўлларида илон овлаш учун ишлатиладиган қурол билан етиб боришди. Ҳақиқатан, ферма ичкарисида етти метрли илон узала тушиб ётарди. Каттакон итни тириклай ютиб юборгач, ҳатто нафас олишга-да, қийналгани боис одамларга ҳужум қила олмади. Уни тутун ёрдамида ташқарига ҳайдаб чиқаришди ва тутишди. Қафасга жойлашдан олдин илоннинг вазнини ўлчашди. Роппа-роса 100 кило чиқди. Агар итнинг вазнини чиқариб ташланса, камида етмиш беш кило вазнга эга бўлади.

Ўтган йили Индонезияда саккиз метрли илонни тутишган. Илоннинг қорнини ёриб, ичидан ўрта яшар аёл жасадини тортиб олишган. Айтишларича, аёл ўша куни маккажўхори экилган майдонга йўл олган-у, уйига қайтмаган. Уни илон тириклай ютиб юборган экан.

New Straits Times

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: