Мексиканинг Альварадо шаҳар полициячилари хизматни ўқотар қурол ўрнига рогатка ёрдамида амалга оширишмоқда. Нега?..

0

 

Ҳаммасига сўнгги хабар ойдинлик киритди. Яқинда шаҳар полициячилари ўқотар қуролдан фойдаланиш бўйича алоҳида текширувдан ўтказилган. Бу текширув, аниқроғи, имтиҳонни 130 нафар полициячидан атиги 30 нафаригина қониқарли тарзда топшира олган. Шунинг учун маҳаллий губернатор текширувдан ўта олмаган полициячиларнинг қуроллари тортиб олиниб, ўрнига рогатка ва тош тарқатилиши ҳақида кўрсатма берган. Мана, анча кундан бери полициячилар хизматни рогатка ҳамда тошлар билан ўташмоқда.

Тўғри, полициячилар бу кўрсатмага қарши чиқишдан тийила олишмади албатта. Ўз норозиликларини очиқ намойиш этишди. Шунда губернатор деди:

— Бу вақтинча, ўртоқ полициячилар! Қачон ўқотар қуролдан фойдаланишни ўзлаштириб олсангиз, ўша куниёқ қуроллар ўзингизга қайтарилади. Фақат эсда тутинг! Рогатка билан ҳам унча-мунча зўравон тартиббузарни қўрқитса бўлади!

120. su

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc