Улуғбек Раҳматуллаевнинг узри қабул қилинди!

2

Хабарингиз бор жорий йилнинг 27 июнидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг  вилоятларда ўтказилган тадбирларда иштирок этмаганлиги туфайли хонанданинг лицензияси тугатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Орадан бир оз вақт ўтиб, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев Муассасага мурожаат билан чиқиб, у ўз хатосини тушуниб етганлигини ва ўз ташаббуси билан чекка ҳудудларда концерт бериш ниятида эканини билдирди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» маълум қилди.

Унинг бу мурожаати муассаса томонидан қўллаб қувватланиб,  хонанда жорий йилнинг 10 июль куни Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани, Жом қишлоғида санъатсевар халқимизга ўзининг хайрия концерт дастурини тақдим этди. Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўз хатосини тушуниб етганлигини ва ўзи ташаббус кўрсатиб хайрия концерт дастурини намойиш этганлигини инобатга олиб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи йиғилишида 11 июлдан хонанданинг  лицензияси қайтариб берилиши маъқул деб топилди.

2 ФИКРЛАР

  1. Қолган лицензияси олинган санъаткорлар ҳам ўз хатосини тушунса эди айниқса, қаноти бор Сардон Раҳимхон

  2. Xoxlagan joyida qatnashadida. Qachondan beri majburiy bo’lib qoldi? Bormagan bo’lsa demak sabab bor edi. Zo’r. Lekin men uzur so’ramagan bo’lardim, olsa ishini oladida.

Comments are closed.