Ёш болалар неча ёшдан масжидга чиқиши жоиз? Диний ишлар қўмитаси вакили Халқаро пресс клубда бунга тушунарсиз жавоб берди (видео)

3

Халқаро Пресс клубнинг навбатдаги сонида диний ишлар бўйча қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан болаларнинг неча ёшдан масжидга чиқиши мумкинлиги масаласига ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.

Айни дамда диний идора вакилининг мазкур чиқиши интернетда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Сабаби, Нуриймон Абулҳасан болаларнинг неча ёшдан масжидга чиқиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, болаларни илм олишга тарғиб қилиш лозимлигини айтган.

Ёш болаларнинг масжидга чиқиш ёши

Ёш болалар неча ёшдан масжидга чиқиши жоиз?Манба: ЎзМТРК

Опубликовано UZBEK TV Cреда, 11 июля 2018 г.

Давронбек Тожиалиев Facebookдаги саҳифасида мазкур кўрсатув юзасидан ўзининг фикрларини эълон қилди.

Кечаги диний соҳага оид кўрсатувдан хулосаларим:

1. Жаноб Нурииймон Абулҳасан болаларнинг масжидга чиқиши ҳақидаги саволга жавоб бераркан, тарихдан мисол келтириб, буюк аждодларимиз «фақатгина диний билимларни эгаллаб, бошқасини керак эмас, дейишмаган», деган фикрни аргумент тарзида келтирди. Бу тўғри. Бу аргументни ҳозирги кунга боғлаш эса – хато. Бугун Ўзбекистонда айнан шу ақидада бўлган, болаларига фақатгина диний илм бериб, масжидга олиб бориб, мактабга умуман бордирмаётган, дунёвий илмни керак эмас, дейдиган ота-оналар борлигига ишонмайман. Бундай мутаассиб оилалар бўлганида, аллақачон йўлини кўрсатиб қўйишган бўларди. Мабодо, сўнгги «эркинликлар шамоли»да бир-иккита шундайи чиққан бўлса, уни бутун бошли жамиятга қарши аргумент сифатида қўллаш мантиққа зид.

2. «Мактаб ёшдаги болаларга энг катта фарзи айн – илм олиш». Буни аҳли илмлар тушунтириб беришса яхши бўларди. Мактаб ёши 7 дан 17-18 ёшгача эканлигини назарда тутсак, катта синфлардаги барча ўғил қизлар балоғатга етган ҳисобланади. Уларга намоз, рўза ва бошқа амалларнинг фарз бўлиши аниқ. Илм олиш намоздан ҳам катта фарз бўлиши мумкинми? Бир фарзни иккинчисидан устун қўйиб бўладими?

3. «Ҳадис мусобақасини ташкил этганимизда болалар машина ютволаман деб, мактаб илмларини ташлаб, ҳадис ёдлашга тушди». Валлоҳи, бу гапга ҳам ишонмадим. Майли, машина ютиб олишни орзу-мақсад қилгани ростдир. Лекин мактабга бормасдан фақатгина шу мусобақага тайёргарлик кўрганига ишониш қийин. Бизда мактабга чиқмаган боланинг ота-онаси жавобгарликка тортилади-ку.

4. «Мактабнинг илмини ташлаб, масжидга боряпти… (илмий) эҳтиёжини масжид домласидан сўролмайди, сўраса ҳам домланинг вақти бўлмайди. Кейин … ҳужрага боради. У ердан Сурияга борадиган, портлатадиган…». Узр, Ўзбекистонда ҳужралар қолмагани кундек равшан-ку. Ҳужраларни таг-туги билан тугатиб бўлинган-ку. Сўнгги 1 йилда масжидга чиққан қайси бола «ҳужра»га кетиб қолибди? Масжид домласи нима учун саволларига жавоб бермаслиги керак? Агар масжидга бормаса, масжид имоми жавоб бера олмаса, қаердан олсин жавобни. Интернет-шайхлариданми?

5. «Одамлар болаларини мода учун масжидга жўнатяпти». Бунга изоҳ ёзишим шарт эмас.

6. «Аждодларимизга муносиб авлод бўлишимиз керак. Фалакиётни, тиббиётни ким эгаллади? Мактабни битириб, вояга етгандан сўнг диний ўқув юртларда ўқийверишсин. Имом Бухорий юртида Имом Бухорийларни тарбиялашимиз керак». Ҳали вояга етмасданоқ, фалакиёт устози Мирзо Улуғбек 8 ёшида, тиббиёт устози ибн Сино 10 ёшида, Имом Бухорий 7 ёшида ҳофизи Каломуллоҳ бўлишган. Дунё тиббиёти оталаридан Абу Али Ибн Сино ҳам болаларга гўдаклигидан Қуръони Каримни таълим бериш зарурлигини ва бу унинг саломатлигида муҳим аҳамиятга эга эканини айтган. Энди Бухорийнинг авлодлари кел қўй, олдин мактабни битирсин, вояга етсин, сўнг масжидга боради, диний илмни олаверади, деб турсак, қачон Бухорийлар чиқади? Диний академия, марказларимизни номларига қўйган Нақшбандий, Марғилонийлар қачон чиқади? Вояга етганимиздами? Қачон вояга етамиз?

3 ФИКРЛАР

  1. Assalomualaykum! Shu ota-bobolarimiz Islomni bolaligidan o’rgangani uchun, halol luqma eb tarbiya ogani uchun, Allohni rahmati ila shunday buyuk insonlar bolishgan. Bu diniy vakilni javobiga kora, biz bolalarimizga oldin 18 kirib ol, maktabda yahshilab oqib ilm egallaga, keyin agar Islomga qiziqsan. bemalol bilim ovurgin dib tarbyalashimiza kerak degan hulosa paydo boldi. Masjidga borish masalasida esa: hozir har bir mahalla da ozining masjidi bor, maktabdan tashqari asosan shom va hufton namoz vaqtlari boladi, ikkalasiga uzogi bilan 1 soat vaqt ketar, unda ham otasi bilan yoki yoshi kottaroq oila-a’zosi bilan borsa, yomonlik yoki dunyoviy ilm olishga zarar etkazmasa kere dib o’ylayman….Yana Alloh bilguvchiroqdir….

Comments are closed.