«Челси» янги бош мураббийни тайинлади

0

«Челси» клуби Маурицио Сарри янги бош мураббий бўлганини эълон қилди.

Италиялик мутахассис уч йиллик шартномани имзолади. Унинг маоши йилига 6 миллион евро қилиб белгиланди.

59 ёшли мутахассисга «кўклар»нинг собиқ ҳужумчиси Жанфранко Дзола ёрдамлашадиган бўлди.

Маурицио Сарри мураббийлик фаолиятини 1990 йили бошлаган. 2015 йили «Наполи»га тайинланган ва жамоа билан А Серияда 2 марта 2-ўринни, 1 марта 3-ўринни қўлга киритган. 2015/16 мавсуми якунига кўра, Италиянинг энг яхши мураббийи деб топилган.

Манба: Tribuna.uz