Енгил тамадди учун атиргул салати

0

Керакли масаллиқлар: 400 г қайнатилган ёғсиз гўшт, 250 г консерваланган қўзиқорин, 1 дона қизил булғор қалампири, кўк пиёз, зайтун меваси (данаксиз).

Қайла учун: 1 стакандан камроқ сметана, 2 ош қошиқ лимон шарбати, майдаланган қалампир ҳамда туз.

Тайёрланиши:

1. Гўшт ва қўзиқоринни сомонча шаклида юпқа, булғор қалампири ҳамда кўк пиёзни майдалаб тўғранг. Кейин масаллиқларни аралаштиринг.

2. Сметанага туз, майдаланган қалампир ва лимон шарбатини солинг. Қайлани салатга қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. Салатни зайтун меваси ва тузланган қўзиқорин билан безатинг.