Узун киприклар сирини очамиз

0

Нигоҳлар чиройи кўп жиҳатдан киприкларга боғлиқ эканини яхши биласиз. Шу боис ҳозирда кўплаб хотин-қизлар сунъий киприк улашга иштиёқманд бўлиб кетишган. Аммо сунъий киприкларни доим ҳам қулай ва безарар деб бўлмайди. Демак, бугунги мақоламизда киприкларни уй шароитида узун ва қалин қилиш йўлларига тўхталамиз.

Аммо тавсиялардан олдин нима сабабдан киприклар заифлашиши мумкинлигига тўхталиб ўтамиз.

Энди тавсияларга
ўтамиз:

Киприкларингиз узун ва соғлом бўлишини истасангиз, қуйидаги муолажаларни қилиб боринг:

1. Пардозни юваётганда эҳтиёткор бўлинг. Қаттиқ ишқалаш шарт эмас. Совун ҳам ишлатманг. Яхшиси, махсус воситаларни қўлланг.

2. Ҳафтада бир маротаба киприкларга дам беринг. Туш ишлатманг.

3. Имкон қадар сифатли косметикадан фойдаланинг.

4. Озиқ-овқат таркибида оқсил ҳамда витаминлар кўп бўлсин.

5. Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклардан фойдаланинг.

Нотўғри парвариш

Ёки мутлақо унинг йўқлиги. Ҳамма ҳам киприкларига етарлича парвариш бериши билан мақтана олмайди. Кўпчилик эрталаб туш суртиш, кечқурун эса уни ювиб ташлаш билан чекланиб қўя қолади. Аммо бу мутлақо парвариш эмас. Шундай экан, киприкларни узунлаштириш учун, энг аввало, унга тўлақонли парваришни уюштириш зарур.

Декоратив косметикадан
фойдаланиш

Аёл доим гўзал кўринишни истайди ва бунинг учун сунъий пардоз воситаларидан фойдаланади. Тўғри, декоратив косметик воситалар аввалгидай зарарли бўлмаса-да, барибир, уларда кимёвий элементлар сақланиб қолган. Декоратив воситалардан фойдаланишда чиройли бўламиз, аммо юз, киприклар бундан зарарланади. Баъзида кимёвий воситаларнинг агрессив таъсири ҳам кузатилади.

 

Ёдда тутинг:

Киприклар ўсиши учун Е витамини катта ёрдам беради. Шу боис Е витаминига бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.

Киприклар ўсишида ёғлар ҳам жуда фойдали. Айниқса, канакунжут мойи. Уйқуга ётишдан аввал киприкларингизга канакунжут мойидан суртиб ётсангиз, бу яхши натижа беради. Фақат шуни унутмангки, киприк ўсиши — кўп вақт талаб этадиган жараён. Баъзида сезиларли натижани кўриш учун 6 ой вақт кетади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: