Америкалик икки қўли йўқ рассом босқинчига қайчи ёрдамида жиддий жароҳат етказди. Қандай қилиб?..

1

 

Чикаголик 22 ёшли Сезар Коронадо исмли йигит бир умр эслаб юрадиган бўлди. Унга Флорида штатида яшовчи, икки қўлсиз, уйсиз рассом, 46 ёшли Жонатан Креншоу қайчини оёқларига қистириб олган ҳолда жиддий жароҳат етказди.

Рассомнинг гапига кўра, ҳар доимгидек йўл четида ётганча оёқлари билан расм чизаётган экан. Бир маҳал Сезар дўсти билан унга яқинлашиб келган-у, ҳе йўқ, бе йўқ бошига тепа бошлаган. Рассом қайчини оёғига қистирган кўйи ҳимояланишга мажбур бўлган.

Айни пайтда қўлсиз рассом қўлга олинган. Чунки у қайчи билан оёқлари ёрдамида бўлса-да, ўта жиддий жароҳат етказган. Йигит кўп қон йўқотиш натижасида ҳушини йўқотган. Уни касалхонада врачлар ўзига келтиришди. Ҳозир жабрланувчи ўзини жуда яхши ҳис этмоқда экан.

usa. one

1 ТА ФИКР

Comments are closed.