«Apple» компанияси мутахассислари ўта замонавий ва кўз кўриб қулоқ эшитмаган қулайликларга эга наушниклар турини яратди…

0

 

Бу симсиз наушникларга «AirPods» дея ном берилган. Наушниклар 2019 йил бошида дунё миқёсида намойиш этилиб, сотувга чиқарилади. Хўш, бу наушникларнинг нимаси замонавий? Қандай янги қулайликларга эга?..

Мутахассисларнинг айтишича, наушниклар шовқиндан асровчи буткул янгиланган, кучли тизимга эга. Нам, сувдан ҳимояланган. Бу дегани, улар сувда йиллаб ётган тақдирда ҳам ишлашдан тўхтамайди, бузилмайди, сифатини йўқотмайди.

Наушниклар ўзининг алоҳида электр қувватига тўйинтирувчи симсиз ускунасига эга. Улар наушникларни жуда қисқа муддатда электр қувватига тўйинтира олади. Янги замон наушниклари сотувга 159 долларлик нархларда чиқарилади.

Bloomberg

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: