«Ҳайдовчи, ҳушёр бўл, сени осмон-у фалакдан туриб кузатишмоқда!..»

0

 

Исроил полицияси фаолиятида янги давр бошланиш палласига кирди. Энди йўл патрул хизмати ходимларининг вазифасини ўзиучар дронлар адо этади. Улар бир неча юз метр юқоридан туриб қоидабузар ҳайдовчини аниқлай олишади. Аниқлагач, шу ҳақдаги барча маълумотларни яқин атрофдаги полиция маҳкамаси компьютерига электрон тарзда юборади. Кўрибсизки, йўл полицияси ходимлари бу қоидабузар ҳайдовчини дарҳол тутиб, керакли миқдордаги жаримага тортишади. Дронлар мамлакат бўйича ҳар бир серқатнов йўлни ўз назоратида ушлайди.

9tv. co. il