Олимлар аниқлашди. Малина юрак хасталикларидан асрай оларкан…

0

 

Лондондаги қироллик тиббиёт коллежи олимлари шу хусусда тадқиқотлар ўтказишди. Маълум бўлдики, малина қон томирларнинг доимий саломатликда фаолият юритишини таъминлаб, қон циркуляциясини меъёрий ҳолатда ушлаб тураркан. Тадқиқотларда юзлаб кўнгиллилар иштирок этди. Уларга кунига 200 граммдан малина бериб борилди. Орадан бир неча ой ўтгач, натижа юқоридаги фикрларни тўлиқ тасдиқлади. Ҳозир истеъмол қилинган 200 грамм малина таъсири 24 соат давомида сақланиб қоларкан. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу кўрсаткич юрак хасталиклари пайдо бўлиш хавфини 15 фоизга камайтиради.

The Daily Mail

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc