Узоқ вақт ҳаво айниши одам руҳиятига салбий таъсир кўрсатади…

0

 

Американинг Бингемтон университети олимлари яқинда алоҳида тадқиқотга қўл уришди. Тадқиқотларда одамнинг қуёшдан узоқ бўлиши нималарга олиб келиши мумкинлиги текширувдан ўтказилди. Маълум бўлдики, узоқ вақт ҳаво айниб, қуёшдан баҳра ола билмаслик охир-оқибат инсон асаб тизимини ишдан чиқараркан. Шубҳасиз, бу ҳолат соғлом одамларда кузатилади. Сиз ҳаво айниб туриб олиши таъсирида миянгиздан ўзингиз сезмаган ҳолда турли-туман бўлмағур ва қўрқинчли хаёлларни кечиришга мажбур бўласиз. Натижада уйқусизлик келиб чиқади. Одам ўта жаҳлдор, инжиқ ва асабий бўлиб қолади. Нафас йўлларида ҳам сезиларли салбий ўзгаришлар пайдо бўлади.

Қолаверса, ҳаво айниши барча турдаги сурункали хасталиклар қўзғалишига сабаб бўлади. Айниқса, гипертониядан азоб чекаётганлар учун бундай ҳаво сира фойда келтирмайди.

topnews. ru

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc