Ошкоралик авжига чиқди: “Sevimli” канали фильмдаги беҳаё лавҳаларни қирқиб ташламади. Нега?!

7

Дунё кинематографиясида беҳаё лавҳаларни очиқдан-очиқ кўрсатувчи фильмлар ниҳоятда кўплиги бизга маълум. Биз бу билан бутун жаҳон кино оламини танқид остига олаётганимиз йўқ. Бундан энди айтарли иш чиқмаслиги ҳам турган гап. Лекин биз ўзимизникини, ўзимизга тегишлиларни асрашга уринишимиз шарт!

Маънавият, ўзбек менталитети, ёшларнинг тарбияси деган баландпарвоз гаплардан йироқман. Тан олиш керак, маънавиятни бузмоқчи бўлсак, қўлимиздаги телефоннинг ўзи ҳам етарли. Интернет оламида биз жар солаётган ўзбек менталитетига миллион марта зид беҳаё лавҳалар тиқилиб ётибди. Начора! Бу ҳам бир кўргулик! Ёшларнинг, умуман, инсон ўзининг маънавиятини, ахлоқини бузаман деса, унга телевизор ҳам шарт эмас. Бироқ бу дегани, телевизор орқали исталган кадрни ҳеч хижолат чекмай эфирга бериш мумкин, дегани эмас.

Фейсбук ижтимоий тармоғида кўтарилган бир масалага кўзим тушиб қолди.

Кеча 15 июль куни, соат 22:00 атрофида, “Sevimli”  каналида эфирга узатилган “Ҳурлиқо” фильми айни дамда кўплаб танқидларга учрамоқда. Америкалик киноижодкорларга тегишли “Красотка на всю голову”, ўзбекча таржимада эса “Ҳурлиқо” номи билан эфирга узатилган ушбу фильм эътирозга арзийдиган даражадаги лавҳалардан холи эмас. (Антиреклама учун афсусдаман!)

Беҳаё лавҳали фильмлар ўзбек каналларида умуман қўйилмайди, деб айта олмаймиз, лекин… Лекин аста-секинлик билан, ими-жимида одамнинг кўзини пишитиб бу каби саҳналарни қўйиш… Бу кетишда ишқий муносабатлар акс этган лавҳаларни нафақат интернетда, балки оила даврасида ҳам телевизор орқали бемалол, ҳеч хижолат тортмасдан томоша қилиш даражасига тушиб қоламиз, шекилли.

Назаримда, “Sevimli”  канали мутасаддилари яхшигина эътиборсизлик қилишган. Кўрайлик-чи, улар ўзларини қандай оқлашаркин?! 

 

Моҳигул Диёрхўжаева

7 ФИКРЛАР

  1. Телевидениедаги мутасаддиларга халкимизни менталитети икки пуллигини хали хам англамаяпсизларми? УзМТРК рахбарияти ичида халк душмани ва чет эл жосуси бор.

  2. Индамаса хаддидан ошади булар. Кимларгадир керак буляпти шунака ишлар.
    Хадеб масжидга, рўмолга, соқолга осилмасдан хакикий жамият учун хатарли бўлган бехаё ишларни тўхтатиш керак

  3. ха барчаси ниманидур курсаткиси келади ва дубляжни хам худди узлари қойилмақом этиб амалга оширилиши хам кинога ўта эътибор билан ёндашиб дубляжни синхронлаштиришга харакат қилишган ва маълум бир холатларда уддасидан чиқишмоқда. Туркия сериаллари асосан (қўштирноқ ичидаги сахналар ва сузлар иборалар) севимли ва бошқа ТВ каналларида авж олган.

  4. Бу «Севимли» канали мутасадилари Америкадан буюртма олиб, «Севимли» кинони қўймаганмикан? Билса ҳазил, билмаса чин деганларидек…

  5. ASta-sekin, ilondek o‘rmalab kirib kelmoqda (olib kelishmoqda) “ommaviy madaniyat” deganlari. “Bir necha soniyali” lavha yoki “ikki soatlgina” konsertlar yig‘ilib ummon bo‘lmoqda. Odamlarni yo‘ldan ozdirish shaytonning ishi.

  6. телевидинияни каттик назорат килиш зарур, интим кадрлар намойиш килинмокда, мунособатлар очик-ойдин кабелний оркали курсатилмокда тарбияга салбий таъсир курсатмокда

Comments are closed.