«Sevimli» каналининг ғоят қизиқ изоҳи: “Техник хато сабаб…”

7

Кеча 15 июль куни, соат 22:00 атрофида, “Севимли”  каналида эфирга узатилган “Ҳурлиқо” фильми айни дамда кўплаб танқидларга учраётгани ҳақида хабар берган эдик.

«Sevimli» канали ҳодимлари ўзларини қуйидаги сўзлар билан оқлашди:

«Бу — техник хато туфайли юз берди. Фильмдаги айни шу саҳналар кесиб ташланиши лозимлигини айтганмиз, аммо техник ходимнинг хатоси билан ўша жойлари кесилмаган ва эфирга кетиб қолган.

Албатта, иш бор жойда хато бўлади. Аммо ҳеч ким бу хатони атайлаб қилмайди. Шунинг учун ҳам томошабинлардан йўл қўйилган техник хатоликни тўғри тушунишларини ва узр сўраймиз», — деди телеканал раҳбарларидан бири.

Эҳтимол! Техник хатолар, ишдаги камчиликлар ҳамма жойда кузатилиши бор гап. Лекин, бутун бошли катта фильм эфирга узатилишдан олдин кимларнингдир назоратидан ўтмайдими? Жилла қурса дубляж жараёнининг ўзида ушбу хато бартараф этилмайдими? Намойишидан бир ҳафта аввал тинимсиз реклама қилинаётган фильм, дабдурустдан “техник хато сабаб…” қовун туширадими?! Қизиқ! Кимгадир лой чаплашдан йироқмиз, нима ҳам дердик… Ҳеч бўлмаса, келажакда бундай лавҳалар бемалол қўйилиши мумкин эмаслигини ғарбнинг ҳаётига ҳавасмандлар тушуниб олди-ку!

 

 

7 ФИКРЛАР

  1. нима бупти шунга энди хадеб шу мавзуни ковламасдан бошқа мавзуда ҳам ёритинг. бир ўтса ўтиб кетибдида. шунга ота гўри қозиҳанами. кимларнидир ишдан олса тинчисилами.

  2. шу филмларни (бехаёликни намоён этадиган барча фильмлар) умуман қўймаса бўлмайдими. Туркия сериалларини ётиб олиб дубляж қилаётган биз билган ва билмаган шахслар ўзи ёшларга фильмни жамиятга фойдаси тегиши бор ёки йўқлигини ажрата олмаслигига ишониб бўлмайди. Бу шунчаки ёлғон. Мақсад бошқа…

  3. Nima bo’libdi? Ismon yerga qulamaptiyu. Senzura disilar. Undanda bemani xind, turk kinolari qo’yildi xechkim indamadiyu?! 22:30da qo’yilibdi. Bu vaqtda hamma balog’atga yetganlar ko’rdi shekillik. Juda axloqli jamiyat a’zolaridek ko’rsatamiz o’zimizni. Yoqmasa qarama.

  4. HAr ishni javobi bor unutmanglar. Shunday holatlarga moyilligi borlar uchun bunday hol ayni muddao. yoki oddiy holat. bu ketishda Farzanding ertaga sendan uyalmasdan oldingda shunday kinolarni ko‘radi. ”nima bo‘pti“ deb yuraversa(ng)k.

    • Balkim shundek bo’lar… bilmiman. Lekin soxtalik qilib o’zimni sipo qilib ko’rsatmiman. Xammani o’zini vijdoniga xavola. Men unaqa dinga berilgan insonmasdurman, lekin vijdonim chegarasidan chiqmaganman. Nimani o’ylasam shuni yozdim. uyat ish qilgan inson uyaladi.

  5. Albatta buni qandaydir texnik xato tufayli shunday bo’ldi deb oqlash mumkin lekin oila davrasida O’zbek telekanalida shu kabi sahnalarga duch kelib qolsangiz, mayli bu shunchaki texnik xato deb (bemalol) ko’rib o’tiravermaysizku.

Comments are closed.