«Sevimli» телеканали техниклар унутиб қолдирган ишқий саҳна учун узр сўради. Масъул ходимлар ишдан олинган

2

Кеча 15 июль куни, соат 22:00 атрофида, “Sevimli”  каналида эфирга узатилган “Ҳурлиқо” фильми «техник хато» сабаб катта машмашага сабаб бўлгани тўғрисида маълум қилган эдик. Ушбу масалада «Sevimli» телеканали билан боғланган «Hordiq.uz» мухбири айни шу масалада йиғилиш бўлиб ўтаётганини аниқлади.

Йиғилиш натижаси ўлароқ, орадан бироз вақт ўтиб, «Sevimli» телеканали маъмурияти ўзининг «Facebook»даги саҳифаси орқали мазкур ҳолатга изоҳ берди.

«Каналимиз мухлисларига маълумки, биз ўзбек миллий кинолари билан бир қаторда хориж кино ижодкорларининг тарихий ва замонавий мавзудаги фильмларини намойиш этиб келамиз. Мазкур фильмлар кўпчилик томшабинларга манзур бўлаётганлиги канал ижтимоий тармоқларида билдирилаётган фикр-мулоҳазалардан маълум.

Бироқ, иш бор жойда камчилик ҳам бўлади деганларидек, 15 июль куни кеч соат 22.30дан кейин эфирга узатилган фильмда техник хато туфайли миллий ахлоқимизга зид қисқа эпизод ўтиб кетиб қолди. Ўз ишига масъулиятсизлик қилган барча ходимлар ишдан бўшатилди. Бундай хато такрорланмаслиги учун зарур чора-тадбирлар кўрилди ва белгиланди.

Ушбу ҳолат муносабати билан каналимиз ижодий жамоаси барча телетомошабинлардан узр сўрайди», — дейилади телеканал изоҳида.

2 ФИКРЛАР

  1. ….Бироқ, иш бор жойда камчилик ҳам бўлади деганларидек, 15 июль куни кеч соат 22.30дан кейин эфирга узатилган фильмда техник хато туфайли миллий ахлоқимизга зид қисқа эпизод ўтиб кетиб қолди. Ўз ишига масъулиятсизлик қилган барча ходимлар ишдан бўшатилди. Бундай хато такрорланмаслиги учун зарур чора-тадбирлар кўрилди ва белгиланди.
    Ушбу ҳолат муносабати билан каналимиз ижодий жамоаси барча телетомошабинлардан узр сўрайди» ОНЛАЙН КЎРСАТУВМИДИ ЎТИБ КЕТИБ ҚОЛАДИ. «ҚИСҚА ЭПИЗОД» ўзини оқлаш илинжида айтилган сўз.

  2. 22.30да режиссёрлар ухлаб қолган ёки режиссёрлар анчадан буён уйига бормаган бўлса, шу эпизодни кўриб ҳаёли кетиб қолган бўлса керакда. Буларни тушуниш керакку!

Comments are closed.