Афғонистондаги дунёда фаолияти тақиқланган «Толибон» жангарилар гуруҳи Қундуз вилоятига ҳужумлар бошлади…

0

 

Куни кеча жангари каллакесарлар мамлакатнинг Қундуз вилоятига кириш жойидаги назорат пунктларига ҳужумлар уюштирган. Қисқа фурсатда улар беш нафарга яқин полициячини яралашга ва учта назорат пунктини ўз назоратига олишга улгурган. Қундуз вилоят раҳбарларининг гапига кўра, агар жангарилар дарҳол тўхтатилмаса, афғон полициячилари орасида жароҳат олганлар сони ортиши ҳам ҳеч гап эмас.

Ҳозир ҳам вилоятнинг Имом Соҳиб уездига қарашли иккита ҳудудда ҳарбийлаштирилган афғон полициячилари ва жангари каллакесарлар ўртасида қонли жанглар давом этмоқда.

АФГАНИСТАН. РУ