Қовоқча ва товуқ гўштидан пиширилган тоблатма

0

Товуқ гўшти ва қовоқчалардан тайёрланиладиган бу тоблатмани қандай бўлса шундайлигича, ҳеч қандай ўзгартиришлар киритмасдан тайёрлаб кўринг. Майин таъмли ва енгил таомга эга бўласиз.

Бу таом қовоқчани ёқтирмайдиган инсонларга ҳам жуда ёқади.

Тайёрланиладиган таомга тахминан 19 000 сўм пул сарфланилади.*

*нархи манба чоп этилган вақтгагина амал қилади.

Қовоқчаларни қирғичнинг катта тишчасидан чиқариб, туз сепамиз ва 10 дақиқа суви чиқиши учун қолдирамиз.

Пиёз ва булғор қалампирини майда тўртбурчак қилиб тўғраб оламиз.

 

Алоҳида идишга қийма, тўғралган пиёз ва булғор қалампирини соламиз, туз ва мурч сепиб аралаштирамиз.

 

қирғичдан чиқарилган қовоқчаларни сувини сиқиб ташлаб, ўзини қийманинг устидан соламиз.

Сўнг иккта тухумни солиб, яхшилаб аралаштриб оламиз.

 

Қолипга ёғ суртамиз ва аралашмани солиб, устини текислаб чиқамиз. Устига сметанани суртиб оламиз ва 180 C даражада қиздирилган газ печида, 35-40 дақиқа давомида пишириб оламиз. Сўнг пишлоқни қирғичдан чиқариб, таомнинг устига сепамиз ва яна 15 дақиқа пиширамиз. Ёқимли иштаҳа!

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: