Бақлажондан дўлма

0

Керакли масаллиқлар: 2 дона думалоқ бақлажон, 300 г мол гўшти қиймаси, 100 г пишлоқ, 1 дона пиёз, ярим боғ петрушка, туз.

Тайёрланиши:

1. Пиёзни гўштқиймалагичдан ўтказинг-да, қиймага қўшиб, туз солиб аралаштиринг.

2. Бақлажоннинг ўртасини ўйиб олиб, майда тўғранг ва қиймага қўшинг.

3. Бутун бақлажонлар ичига қиймадан солинг. Истасангиз, қиймани бироз қовуриб солсангиз ҳам бўлади.

4. Пишлоқни катта тишли қирғичдан ўтказиб, қийманинг устидан сепинг. Газ патнисини ёғлаб, бақлажонларни теринг-да, 180 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг. Дастурхонга кўкатлар билан безатиб тортинг.