Samsung ўз рекламаларида Apple’ни масхаралаб чарчамаяпти

0

Смартфонсозлар ўз рекламаларида бир-бирларининг маҳсулот ва хизматлари устидан кулишлари – маркетинг бозорида учраб турадиган амалиёт. Аммо бу борада гигант компанияларнинг ўзаро ўчакишиб қолишгани эътиборга лойиқ.

Жумладан, жанубий кореялик техногигант ўзининг Galaxy S9 флагманига бағишланган янги реклама ролигида купертинолик рақибини майна қилган. Унда таъкидланишича, Apple суперфлагмани замонавий тармоқларда «Galaxy S9 каби тезкор эмас» экан. Бундан ташқари, ушбу лавҳада Apple Store дўконларидаги техник кўмак хизмати – Genius Bar устидан ҳам кулишган: у мижознинг саволига ҳеч аниқ жавоб бера олмайди.

Мана, шу реклама ролигини бирга томоша қиламиз:

Умуман олганда, бу видеода iPhone X моделида маълумотлар юкланишининг тезлиги паст эканлиги масхараланган. Samsung аввалроқ,  Galaxy S9 флагмани LTE тармоқларида iPhone X’дан кўра салкам икки карра тезроқ ишлашини даъво қилган эди.

 

terabayt.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: