Шаҳрам Ғиёсовнинг нотаниш қиз билан тушган сурати муҳокамада: У қиз ким?

0

Ижтимоий тармоқларда боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг нотаниш қиз билан тушган сурати тарқалди.

❤️

A post shared by Shakhram Giyasov (@shakhramgiyasov) on

Ушбу сурат Калифорниянинг Лос-Анжелес шаҳрида олинган. Суратдаги қиз асли россиялик бўлиб, исми Светлана Дмитриевна. Светлана билан Шаҳрам Ғиёсовни нима боғлаб туради? Hordiq.uz ушбу саволга аниқлик киритди. Светлана ҳамда Шаҳрам ҳамкасб.

Бокс бўйича бир қанча халқаро чемпионатлар медалларини қўлга киритган боксчи қиз 1994 йилда Россияда туғилган бўлиб, болалигидан бокс билан шуғулланиб келади. Ютуқлари: Бокс бўйича Европа чемпионатида 3 бора олтин медални қўлга киритган, Жаҳон чемпионатида эса бронза билан кифояланган.

Шаҳрам Ғиёсовнинг мухлислари учун энг қизиқ нуқта: Светлана Дмитриевна турмушга чиққан.

Ушбу суратни эса ҳамкасбларнинг ўзаро ҳурматга асосланган муносабати сифатида тушуниш мумкин.