Стивенс технология институти олимлари қаҳва ҳидининг фойдали жиҳатини аниқлашди…

0

 

Тадқиқотга жами юз нафар кўнгилли жалб этилди. Уларни икки гуруҳга бўлиб, иккита хонага ўтқазишди ва алгебрага тааллуқли ўнта саволдан иборат тест саволларини беришди. Биринчи гуруҳ ўтирган хонада қаҳва ҳиди ҳукмрон, иккинчи гуруҳ хонасида эса ҳеч қандай ҳид йўқ эди. Натижа шундай бўлдики, биринчи гуруҳдагилар тест саволларига жуда тез фурсатда ва хатосиз жавоб бера олишди. Иккинчи гуруҳ жавоби ўртача дея баҳоланди. Иштирокчилардан бунинг сабабини сўрашганда, биринчи гуруҳдагилар уларга қаҳва ҳиди катта ёрдам берганлигини айтишди.

Олимлар бир тўхтамга келишди. Қаҳва ҳиди бизнесда ва талабалар учун ўқиш жараёнида муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, қаҳва ҳиди инсоннинг ўзига бўлган ишончини бир неча марта ошириб, кайфиятини кўтараркан.

РИА Новости

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: