* * *
Бор экан, йўқ экан, бизнинг замонда Оҳ, Воҳ ва Ўҳ-ў яшаган экан.
Оҳ, жуда қайсар, дангаса, нуқул ухлагани ухлаганакан.
Воҳ меҳнаткаш, тўғрисўз ва замонавийчасига айтганда, оптимистакан.
Ўҳ-ў эса… Қандай одам бўлганини билмаймиз-у, аммо у аёлларга жудаям ёқаркан.
* * *
Аёл яқин дугонасига деди:
— Яқинда курортда дам олиб қайтдим. У ерда ажойиб бир йигит билан танишиб қолдим. У танишганимизнинг биринчи куни кафтимни аста силаб қўйди. Иккинчи куни эҳтиёткорлик билан тирсагимдан тутди. Учинчи куни эса елкамга қўлларини қўйди… Ишонсанг, жудаям жаҳлим чиқди бу қилиғидан. Шундай елкамдан қўлларини олиб ташладим-да, «Нима, мени курортда ярим йил қолиб кетади деб ўйлаяпсизми?..», деб бақирдим.
* * *
Ярим кечаси хотин эридан сўради:
— Ҳа-а, нима бўлди? Қаерга кетяпсиз?
— Ошхонанинг чироғи ўчирилганми-йўқми, қараб кўрай-чи!
— Шунақами? Менгаям бир бўлак опкела қолинг унда!
* * *
Эркак дўстидан сўради:
— Ҳар куни эрта тонгда радио орқали бадантарбия эшиттириши бўляпти. Сенам бажаряпсанми?
— Ҳа, фақат битта машқини.
— Қай бирини?
— «Деразанинг бир қабатини очинг» деган машқини.
* * *
Эркак беш яшар ўғлига топишмоқ айтди:
— Бир семиради, бир озади, овози оламни тутади. Бу нима? (гармон)
Бола ўйлаб ўтирмай шундай жавоб қилди:
— Ойим.
* * *
Савол: — Нима учун эркаклар ярим тунда уйқудан уйғониб ўрнидан туради?
Жавоб:
— 31 фоизи ҳожатхонага киради, 12 фоизи ошхонага ўтади, 57 фоизи уйига жўнайди.
* * *
Аёлнинг ҳаёти уч қисмга бўлинади.
1. Ота-онасининг асабига тегади;
2. Эрининг асабига тегади;
3. Келиннинг адабини беради.
О. ҲАЙИТ тайёрлади
Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!
https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc