Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 22 июль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

22 июль куни тақдир сизга шундай бир ажойиб совға тайёрлаб қўйиши мумкинки, бунақасини етти ухлаб ҳам тушингизда кўрмагансиз. Ана шундан кейин сиз отни қамчилайсиз-у, олға босасиз. Йўлингизга ҳеч ким ва ҳеч нарса тўсиқ бўла олмайди. Шахсий ҳаётда ҳам истакларингизни ҳақиқатга айлантириш учун қулай имкониятлар туғилади. Кечқурун фавқулодда сафарга отланишингиз мумкин. Саломатликни асранг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун эрталаб яна бир бор энг тўғри йўл бу самимийлик ва чин кўнгил билан олдинга интилиш эканини эслаб олинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларни адо этишда айланма йўллардан юриб кўриш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Бу сизга фақат қайғу, муаммо ҳадя этади. Ишхонада қайсидир бир ҳамкасбингиз сизнинг оёғингизга болта уриш пайида юрибди. Эҳтиётингизни қилинг. Молиявий аҳволингиз ҳақида ҳеч кимга гапира кўрманг. Айримлар кечқурун қон босим тушишидан, ҳолсизликдан шикоят қила бошлашлари кутилади.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

22 июль куни ўта муҳим бир ишни бажариш учун ўзингизда бор куч ва имкониятларни бир жойга жамлашингиз зарур бўлади. Ишда ўзгалар кўмагига суянманг. Қанақа юмуш бўлса, ўзингиз қойиллата оласиз. Молиявий масалада ҳам омадингиз келадики, қимматбаҳо буюмлар харид қилишни бемалол режалаштираверсангиз бўлади. Қариндошлар билан муносабатларда мулойим бўлинг. Акс ҳолда орангизда жанжал келиб чиқиши мумкин.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Ҳаётнинг ҳар қандай жабҳасида бугун етакчиликка даъво қилсангиз бўлади. Иншооллоҳ, йўлларингиз очиқ ва равон. Ишда ҳам жуда қулай имкониятлар пайдо бўлади. Улар ёрдамида ўзингиз кўзлаган чўққиларни забт эта оласиз. Тадбиркор бўлсангиз, яқин ҳамкорлар билан баҳслашиш ҳақида ўйламанг ҳам. Шунда уларнинг ҳам сизга бўлган ҳурмати орта боради. Энг нозик вазиятларда алдамайдиган бўлишади. Саломатликни тиклашда сув ва бошқа нарсалар билан боғлиқ муолажалар муваффақиятли кечади.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

22 июль куннинг биринчи ярмида ўзингизни тутишингиз баъзиларга ёқиб тушмаслиги мумкин. Лекин эътибор қилманг. Майли, танқид қилишсин, ортингиздан ғийбат қилишсин. Ўз принципларингиздан воз кечманг. Бугун мўмай даромаддан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Аммо ишга ижодий ёндашишни унутманг. Шунда сизга ёрдам беришни истовчилар пайдо бўлади. Кечқурун узоқ қариндошлар ҳақида қандайдир хабар эшитишингиз кутилади.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Меъёридан ортиқ даражада бўшашиб кетишингиз тавсия этилмайди. Акс ҳолда тақдирнинг энг ноёб инъомларидан қуруқ қолишингиз мумкин. Пул масаласида ҳисоб-китобни жуда эҳтиёткорлик билан амалга оширинг. Айримларнинг жуфти ё бўлғуси жуфти ўзига етарлича эътибор берилмаётганидан нолиши мумкин. Унга кутилмаган совға тайёрлаб қўйинг. Ёки кечқурун киногами, театргами таклиф қилинг.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

22 июль куни кун бўйи виждонингиз қийналиб ўтиши эҳтимолга яқин. Хўш, қандай айб қилгандингизки, бу қадар азобланяпсиз? Агар яқин дўстингиз, суюкли инсонингизга қўполлик қилган бўлсангиз, бирор масалада паст кетган бўлсангиз, дарҳол тавба қилишингиз керак. Молиявий масалада сабрли бўлишингизга тўғри келади. Ҳали мўмай даромаддан дарак йўқ. Заҳирада пулларингиз бўлса-да, минимум даражада сарф қилинг. Йўқса, инқирозга учрайсиз.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Ўзингиз ҳурмат қиладиган ва севадиган инсонларни атрофингизга тўплаган ҳолда кунни қувноқ ўтказишга ҳаракат қилинг. Чунки бугунингиз ёрқин туйғуларга бой бўлади. Уларни назардан қочирманг. Рўзғор ташвишларининг бир қисмини оилангиздагилар зиммасига юкласангиз ҳам бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Баъзиларни яқин қўшнилар ажойиб ширинликлар билан сийламоқчи. Соғлиққа эътибор қаратинг.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Хусусий фирма, компанияларда ишлайдиганлар учун дам олиш кунининг ўзи бўлмайди. 22 июлда ҳам эрталабдан то кечга қадар тер тўкиб ишлашингиз лозим бўлади. Шунга яраша катта пул оласиз. Оила қурмаган бўлсангиз, хушомадларга, эҳтиросларга ҳай беринг. Сизга зимдан ҳасад қилувчи бир кимса кун давомида йўлларингизга тўсиқ қўйиш пайига тушиши мумкин, эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Ухлашга ётишдан олдин фақат қатиқ ичиш билан чекланинг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Муҳаббат фронтида бугун позициянгизни мустаҳкамлашингиз талаб этилади. Иккиланишлар, қўрқишлар ва ҳаяжонларга барҳам беринг. Бугун қатъий қарорлар чиқариш зарур бўладиган кун. Пулнинг дастидан қариндошлар билан орангизда аччиқ-тирсиқлар юзага келиши мумкин. Бу сиз дўстлардан бирига қачонлардир катта пул қарз бергансиз-у, сира қайтариб ололмаётганингиз туфайли бўлса керак. Ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, бу муаммони халқона усуллар билан ҳам ижобий ҳал этса бўлади.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

22 июль куни нафақат атрофдагилар, балки виждонингиз билан ҳам келишган, ён берган ҳолда иш кўришингиз керак бўлади. Мабодо кимнидир ранжитган бўлсангиз, сабабини қайта-қайта мулоҳаза қилинг. Айб сизда бўлса, дарҳол узр сўранг. Қиз-жувонлар ташқи кўринишига ўзгартиш киритсалар, руҳан ҳам жисман енгил тортган бўлишарди. Иш жойида бир ҳафта давомида тер тўкиб астойдил ишлаганлар, эртанги кундан мукофот кутсалар бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Балиқ буржида таваллуд топганлар нафақат иш бажариш, мулоқотда, балки хаёлан ҳам эҳтиёткор бўлишлари керак. Кўнгилсизликларни айланиб ўтиш учун жуда эҳтиёткорлик билан қадам босинг. Арзимаган хатога йўл қўйишингиз ҳам моддий жиҳатдан аҳволингизни танглаштириб қўйиши мумкин. Бош оғриғидан сақланинг. Кун тиғида узоқ вақт туриб қолишингиз саломатликка жиддий путур етказади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: