Ёш оналарнинг бепарволиги туфайли болаларда яссиоёқлик кеч аниқланмоқда

0

– Фарзандим 3 ёшга киради. Доим оёқ кийимини чаппа кияди. Оилавий шифокорларимизнинг айтишича, бу яссиоёқликни шакллантирар экан. Ушбу касалликнинг аломатлари қандай ва унинг олдини олса бўладими? Холида ИМОМОВА, Самарқанд шаҳри.

– Оёқ кафти таянч ва ҳаракат вазифаларини бажаради. Бугунги кунда оёқ кафтларининг касалликлари таянч ҳаракат аъзоларининг 25-30 фоизини ташкил этади. Ушбу касаллик кузатилган беморларга ортопедик оёқ кийимлар ҳамда ортопедик мосламалар қўлланилиши талаб этилади. Бу ҳолат жисмоний заифлик туфайли руҳий бузилишларга ҳам сабаб бўлади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, яссиоёқлик болаларда 8-10 фоиз, катталарда 15-16,5 фоиз учрайди. Энг кўп кўндаланг яссиоёқлиқ (биринчи бармоқнинг ташқарига қийшайиши) кузатилади. Шунингдек, оёқ кафтининг бўйлама (гумбаз пасайиши) ва аралаш яссиоёқлик (оёқ кафтининг валгусли қийшайиши) ҳам мавжуд. Касалликнинг клиник манзараси кафт гумбазининг яссиланиш даражасига ва оёқ кафтининг иккиламчи деформациясига боғлиқ. Касалликнинг бошланғич даврида оёқларда чарчоқ сезилади ва оёқ кафт ости соҳасида оғриқ пайдо бўлади. Оғир ҳолатларда болдир, сон, ҳатто бел соҳаларида оғриқ аломатлари кузатилади. Бу оёқларни остеохондроз касаллиги ҳамда ишалгия билан боғлиқ. Оғриқ асосан кечга бориб, ишдан кейинги пайтларда кучайиб, мушаклар таранглигининг пасайиши билан характерланади.

Ёш оналаримизнинг бепарволиги, болаларга эътиборсизлиги туфайли бугунги кунда касаллик белгилари кеч аниқланмоқда. Тиббий кўрик вақтида ҳам болалар йилда ҳеч бўлмаганда икки бор ортопед-травматолог хизматидан фойдаланиши лозим. Яссиоёқликни даволашдан кўра, олдини олган осон.

Абдусалим АБДУҒАНИЕВ,

вилоят ортопедия ва шикастланиш

оқибатлари шифохонаси бош врачининг ўринбосари.

«Зарафшон» газетаси

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: