Олимлар яқинда инсонларнинг кўриш қобилиятини сақлаб қола олувчи томчи дори яратишди…

1

 

Бу иш билан Бирмингем университети олимлари шуғулланмоқда. Улар яратган томчи дори одам қариганда ҳам кўриш қобилиятини йўқотишдан асрай оларкан. Эслатиб ўтамиз, бу хасталик тиббиётда «макуляр дегенерация» деб аталиб, айни кунда хасталикни инъекция ёрдамида даволашмоқда. Бироқ аксар ҳолларда бу муолажалар аҳамият касб этмайди. Қолаверса, бу муолажалар бемор учун жуда ёқимсиз кечади. Ва бемор бир умр касалхонага қатнаш билан вақт ўтказиши керак. Томчи дори эса касалхонага ётишни талаб этмайди. Дори билан бемор ўз уйида даволаниши мумкин.

Ҳозирги кунда янги томчи дорини каламушларда синовдан ўтказишди. Энди дори қуён ва чўчқаларда синоб кўрилади. Клиник синовлар эса олимлар зарур тайёргарликларни кўриб олишгандан кейин бошланади. Бу иш тахминан 2019 йил баҳорида амалга оширилиши мумкин.

Medical Express

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

Comments are closed.