СЕМИЗЛИК ЎЛИМГА ОЛИБ КЕЛАДИМИ?..

0

 

Худди шу масалада Канада олимлари изланишлар олиб боришди. Натижа эса бошқачароқ кечди. Олимларнинг айтишича, семизлик ҳар доим ҳам ўлимга олиб келавермайди. Бунинг ўз жиддий сабаблари бор.

Изланишларда 50 нафар кўнгилли иштирок этди. Уларнинг барчаси 13 йилдан бери ортиқча вазнга эга инсонлар эди. Улар мисолида текширувлар олиб бориш шуни кўрсатдики, агар одам ортиқча вазнга эга бўлса-ю, параллел тарзда қандли диабет, гипертония билан хасталанган бўлса, албатта ортиқча вазн беморнинг ўлимини тезлаштираркан. Мабодо одам семиз бўлса-ю, юқорида қайд этилган ва шу каби бошқа хасталикларга чалинмаган бўлса, ортиқча вазн уни ўлимга маҳкум этмайди. Бахтга қарши изланиш иштирокчиларининг атиги 1, 2 фоизигина соғлом бўлиб чиқди. Демак, бундан хулоса қилиш мумкинки, ортиқча вазнли инсонлар орасида соғломлари жуда камчиликни ташкил этади.

newsyou. info