АЛЯСКАДА ЖУДА КУЧЛИ ЗИЛЗИЛА СОДИР БЎЛДИ..

0

 

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Тинч океанининг Аляска жойлашган соҳилларида магнитуда кучи 8, 1 баллга тенг кучли ер силкиниши содир бўлган. Зилзила маркази Кадьяк оролидан 280 километр жануби-ғарбда экани аниқланган. Америка геология хизмати зилзиладан сўнг ўша яқин атрофда яшовчиларни, шу жумладан, Британия Колумбияси аҳолисини ҳам сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Қутурганча олдинга интилаётган улкан тўлқинлар бир неча соат ичида Гавай оролларига етиб бориши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Зилзила туфайли вайронгарчилик содир бўлгани ва жабрланганлар, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.

«Вести. ру»

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: