«Bounty » шоколади тайёрлашни ўргатамиз

0

Кўпчиликнинг севимли шоколадларидан бири «Боунтй» ни уй шароитида тайёрлаш мумкинлигини билармидингиз? 3 хил масаллиқ ва 20 дақиқа бўш вақт бўлса кифоя!
Дўкондан тайёр маҳсулотларни истеъмол қилишни хоҳламайдиганлар, марҳамат эндиликда ўзингиз тайёрланг.

Тайёрланиладиган ширинликка 15 000 сўм пул сарфланилади.*

 

Какос қириндиси ва қуюлтирилган сутни аралаштириб оламиз. Қуюқ ва ёпишқоқ масса ҳосил бўлади.

Аралашмадан узунчоқ шакллар ясаб оламиз ва қотгунига қадар музлатгичга олиб қўямиз.

Шоколадни сув буғида эритиб оламиз ва қотган какос батончаларни аввал остки қисмини шоколадга ботириб оламиз.Сўнг шоколадли томонини устга қилиб, ликопчага терамиз ва шоколад қотгунига қадар совутгичга олиб қўямиз.

Сўнг музалатгичдан олиб, қолган қисмларини шоколадга ботирамиз ва қотгунича яна музлатгичга олиб қўямиз. Ёқимли иштаҳа!

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: