КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

 

— Яхши қиз, турмушга чиққанмисиз?

— Йўқ, эрталаб кўчага чиқаётиб шошилганимдан бўянишга улгурмадим, холос.

 

 

* * *

 

 

Эр газетада қайсидир машҳур актриса спортчига турмушга чиққани ҳақидаги хабарни ўқиб хотинига деди:

— Нега қаёқдаги анқов, аҳмоқ эркакларга дунёнинг энг гўзал қизлари учрайди-а?

Хотин эрига меҳр билан боқиб, сўнгра ўзини кўзгуга солиб деди:

— Раҳмат, азизим!

 

 

* * *

 

 

Тонг. Хотин эридан сўради:

— Дадаси, нега кечаси уйқу орасида Надяхон, Надяхон деб бақириб чиқдингиз?

— Айтсам ишонмайсан. Тушимда мен Ленин эмишман!

 

 

* * *

 

 

Ярим кечаси хотин эрини уйғотиб сўради:

— Каравот остида сичқон ниманидир қитирлатаётгандай бўляптими?

— Нима қилай шунга? Миёвлайми?

 

 

* * *

 

 

Ҳаддан зиёд семириб кетган хотин эрига деди:

— Кеча меҳмондорчиликда чиройли қизлардан сира кўз узмадингиз!

— Мен уларга санъат асари сифатида қарадим, хотин.

— Билиб қўйинг, сиз учун санъат асари фақат мен бўлишим лозим.

— Тўғри, лекин сени олдин реставрация қилиш керак-да!

 

 

* * *

 

 

Бир куни европалик олим рус олимига деди:
— Биз лаққа балиқни сигир билан чатиштиргандик, зўр натижа берди. Энди сигир ҳам ёғ, ҳам сут беряпти.
Рус:
— Биз суваракни тарвуз билан чатиштиргандик, энди тарвузни сўйсак, данаклари ўзи югуриб ташқарига чиқиб кетяпти.

 

 

* * *

 

 

Овдан чарчаб келган эр хотинига деди:
— Хотин! Тулкидан ярамас, айёр жонивор бўлмас экан.
— Нега ундай деяпсиз?
— Ўрмонда турибман. Тулки югуриб кетяпти. Нишонга олиб отдим. У йиқилди. Бориб қарасам, ит бўлиб чиқди.

 

 

* * *

 

 

Икки кампир поездда кетаётиб суҳбатлашяпти:
— Сиз қаерга кетяпсиз?
— Россияга кетяпман.
— Шунақами? Мен бўлсам, Россиядан келяпман.

 

 

* * *

 

 

Газета дўкони қаршисига бир йигит келиб деди:
— Менга бир қути гугурт бериб юборинг!
— Нега бақирасан? Кар эмасман-ку! Хўш, сенга фильтрлисидан берайми, фильтрсизиданми?

 

 

* * *

 

 

Эркак врачга деди:

— Қийналиб кетдим. Ухлашга ётдим дегунча карвотим остида кимдир бордек туюлаверади. Тушиб каравот остини қарайман. Ҳеч ким йўқ. Мен қарай бошлаганимда каравот устида кимдир ётгандек бўлади. Туриб қарайман, ҳеч ким йўқ.

— Ҳа, сизга қийин бўлибди. Майли, даволаймиз. Фақат айтиб қўяй, бизнинг дориларимиз жуда қиммат туради.

— Майли, ўйлаб кўрай-чи!

Эркак шу кўйи врач ҳузурига келмади. Бир куни катта кўчада улар учрашиб қолишди.

Врач:

— Нимага қайтиб бормадингиз?

— Э, қўшним минг сўм эвазига даволаб ташлади.

— Йўғ-э!

— Ҳа, у каравотнинг оёқларини кесиб ташлашни маслаҳат берди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc