«Матиз» ҳайдовчиси икки аёлнинг умрига зомин бўлди

0

Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида икки аёл автомобиль уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган. Воқеа 21 июль куни Қорақамиш 2/3-даҳасида содир бўлган.

Маълумот берилишича, Тошкент вилоятида яшовчи Э.И. бошқарувидаги «Матиз» русумли автомашинани Қорақамиш 2/3-даҳаси олдида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёдалар Ф.Х. ва Р.Л. исмли аёлларни уриб юборган.

Оқибатда Ф.Х. жароҳат олиб воқеа жойида, Р.Л. касалхонада вафот этган.