Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 24 июль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

1

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳаётингизда ёрқин ҳодисалар кўзга ташланмайди. Барчаси тинч, осудаликда кечади. Сиз учун худди шундай осудалик керак. Тўғри эмасми? Куннинг иккинчи ярмида зарур деб ҳисобланган ишларни адо этишингиз, дўстлар билан қўнғироқлашишингиз ва бир ойлик оила бюджетини тузиб чиқишингиз мумкин. Бунинг учун вақтингиз етарли бўлади. Шахсий ҳаётда ҳам осудалик ҳукм суради. Кечқурун жуфтингиздан ёқимли бир хабарни эшитиб ҳайратланишингиз эҳтимоли бор.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

24 июль куни қиз-жувонлар биринчи навбатда ташқи кўринишларига эътибор бериб қўйсалар ёмон бўлмасди. Анчадан бери бир образда қолиб кетгансиз. Шу сабабли ҳаёт зерикарли туйила бошлаши мумкин. Бугун келишувлар, муҳим қарорлар қабул қилиш ва оилавий ҳаётни мустаҳкамлаш масаласидаги ҳаракатлар хайрли кечади. Ишхонада чин кўнгилдан бажарилган иш сизга юқори даражадаги эмоционал енгил тортиш бахтини ҳадя этади. Кечқурун ҳаммомда парланиш саломатликка катта фойда келтириши мумкин.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Оила қурмаганлар куннинг биринчи ярмида кўплаб янги танишувларни бошдан кечиришлари мумкин. Сиз улар орасидан ўзингиз учун бўлғуси жуфтни ҳам танлаб олиш имконига эга бўласиз. Ишхонадаги юмушларни ўзингизга нисбатан тажрибаси катта ҳамкасблар маслаҳатига суянган ҳолда адо этинг. Шунда ишингиз албатта бароридан келади. Серқатнов йўлларда автоҳалокатга йўлиқмаслик учун жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

24 июлда ўзингиз сезмаган ҳолда ишда, шахсий ҳаётда катта ёрдам бера олувчи инсонлар сари талпина бошлайсиз. Улар сизни қанчалар ҳурмат қилиши, севишини ана шунда илғай бошлайсиз. Моддий масалада бугунги кунингиз қарзларни тарқатишдан иборат бўлиши мумкин. Ишхонангизда янги ишга жойлашган ҳамкасб бошқалар қатори қандай ишлаш ҳақида ваъз ўқий бошлаши кутилади. У билан баҳслашмаганингиз маъқул. Кечки пайтга бориб шамоллаш аломатлари сезилиши кутилади. Эҳтиётингизни кўришингиз керакка ўхшайди.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Арслон буржи остида таваллуд топганлар куннинг биринчи ярмидаёқ шу қадар кўп хатоликларга йўл қўйишадики, бунинг оқибатида ишлар ўнги эмас, чапига қараб ҳаракатлана бошлайди. Моддий аҳволингиз ҳам ҳавас қиладиган даражада эмас. Демак, зудлик билан қўшимча даромадли иш топишингиз керак. Ижод ва санъат билан шуғулланиш ҳам сизга зиён келтирмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда меъёрни билинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

24 июль куни эрталабданоқ муҳаббат туйғуси қалбингизни безовта қила бошлаши кутилади. Оила қурмаганлар оломон орасидан ўз идеалидаги инсонни қидириб топиш пайида бўлади. Бир сўз билан айтганда, руҳ ўз ҳамроҳини қидиришга ошифта бўлади. Ижодкорларнинг бугунги ўйлаб топадиган ғоялари кўпчиликни қизиқтира олмаслиги мумкин. Омад ҳар куни ҳам келавермайди-да! Олдинга юришдан тийилмасангиз, албатта омадга эришасиз. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини мустаҳкам тутиш ҳаракатида бўлишлари лозим.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Эрталаб тушкун кайфиятда уйқудан уйғонишингиз мумкин. Лекин бу барчага қўпол муносабатда бўлиш, жанжал чиқариш дегани эмас. Четга чиқинг, тинчланинг ва нималар бўлаётганини обдон таҳлил қилинг. Ишхонада юмушдан қочманг. Қанчалар меҳнатсевар бўлсангиз, ҳамкасбларга, раҳбарларга шунча кўпроқ ёқа бошлайсиз. Кечқурун баъзилар олисга хизмат юзасидан жўнаб кетиши кутилмоқда. Сизга жуда фойдали келишувни таклиф этишлари мумкин.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

24 июлда атрофдагилар сиз пайдо бўлишингиз билан юракдан қувона бошлашади. Гўё сиз ўта машҳур юлдузсиз-у, сизни қарсаклар, олқишлар билан қарши олишади. Бу яхшиликка албатта. Йўл-йўлакай қаршингиздан янги ишлар, машғулотлар, хоббилар чиқиб қолса, улардан юз бурманг. Дарров қабул қилинг. Афсуски, бугун молиявий муаммоларингиз сиз хоҳлагандек ижобий ҳал бўлмаслиги мумкин. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутиб қолади.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Кунингиз жуда унумли кечади. Ҳамкасблар қаршисида миянгизга қуйилиб келган янги ғоялар билан қанча мақтансангиз арзийди. Шу билан бирга тажрибаси кам ҳамкасбларга иш ўргатишингиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Ҳурматингиз ортади. Фақат раҳбарлар билан баҳслашишдан тийилинг. Муҳаббатда очиқкўнгиллик билан бўлғуси жуфтингизга муносабат юритинг. Кечки салқинда биргаликда сайр қилиш ҳам романтик тарзда кечади.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

24 июль куни тадбиркорлар анчадан бери зимдан ёвлик қилишдан тийила олмаётган рақобатчилар билан юзма-юз кўришиб, муаммони ҳал этишлари зарур бўлади. Акс ҳолда уларнинг ёвлиги кучая бораверади. Агар яқин дўстлар, юқори лавозимли шахслардан танишларингиз бўлса, ўшалардан кўмак сўраш ҳам зиён қилмайди. Бошқалар эса молиявий масалаларда бировлардан ёрдам кутиб ўтирмаганлари маъқул. Қалбингиз сизга яқин маслаҳатчи вазифасини ўтайди.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Айримлар кун аввалиданоқ анчадан бери режага киритган олис ўлкаларга саёҳат уюштириш ҳаракатига тушади. Агар шу режа амалга ошса, азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланган бўларди. Айниқса, севимли инсонингиз ёнингизда бўлса, бу саёҳат янада мазмунли кечиши тайин. Куннинг иккинчи ярмида олисдан кимдир қўнғироқ қилиб ёқимсиз хабар етказиши мумкин. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак бўлинг. Шахсий автомобилингизда бугун кўчага чиқмаганингиз маъқул.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

24 июлда балиқ буржи остида туғилганлар шу қадар ажойиб муваффақиятларга эришадики, ишхонадаги ҳамкасбларнинг баъзилари ҳасаддан ич-этини ейди. Бунга ўзингиз ҳам айбдорсиз. Ҳасад қиладиганларга режалар ва ғоялар ҳақида гапирмаслигингиз лозим эди. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади чопади. Келгуси тақдирдошингиз билан кун давомида тасодифан учрашиб танишишингиз мумкин. Бу росмана бахт. Бахтингизни қўлдан берманг! Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

1 ТА ФИКР

Comments are closed.