Пита — Яқин Шарқ ошхонасига мансуб мазали егулик

0

Пита

Пита бу Яқин Шарқ ошхонасига мансуб егулик бўлиб, у газ печида бир пастда пишириб олинади. Бу пишириқнинг газ печида қандай кўтарилиши ва чўнтакли бўлиб қолишини кузатиш жуда қизиқ ҳолат.
Бу «чўнтак»ка хоҳлаган маҳсулотларимиз, масалан, гўшт, сабзавотлар ёки кўкатлар солиб, тўлдиришимиз мумкин. Яқин Шарқда питани хумус билан бирга дастурхонга тортишади.

Тайёрланиладиган таомга тахминан 3 000 сўм пул сарфланилади.*

*маҳсулот нархи манба чоп этилган вақтгагина амал қилади.

Идишга илиқ сув, шакар ва хамиртурушни солиб аралаштириб оламиз.Устини сочиқ билан ёпиб, 10-15 дақиқага қолдирамиз.

Сўнг қолган барча масаллиқларни солиб, хамир қорамиз.

Хамирни устини сочиқ билан ёпиб, 1 соатга қолдирамиз.

Бу мақт мобайнида хамирни 2 марта муштлаб оламиз.

Стол устига ун сепиб, ошган хамирни қўямиз ва тенг 10 та қисмга бўламиз.

Ҳар бир хамир бўлагини 4-5 мм қалинликда айлана шаклда ёйиб оламиз.

250 C даражада қиздирилган газ печида алоҳида-алоҳида 4-5 дақиқадан пишириб оламиз.Юқори ҳарорат сабаб ҳам, питалар шишиб пишади.

Писган питаларни устини сочиқ била ёпамиз.Уларни қопқооғи ёпиладиган контейнерларда сақлаймиз. Ёқимли иштаҳа!