АҚШда рекордларни янгилаётган фильм (видео)

0

АҚШда «Буюк тенглаштирувчи-2» фильми тақдимот бўлиб ўтган дам олиш кунларида 35,8 миллион доллар тўплади. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.

Бу кўрсаткич фильмнинг биринчи қисминикидан кўра яхшироқ бўлди. Шунингдек, фильм Антуан Фукуанинг барча фильмлари ичида касса йиғими бўйича шахсий рекордни ўрнатди.