Творог ва ёгурт билан пиширилган бананлар

0

Фойдали нонушта тайёрлаш умуман қийин эмас! Бунинг учун бизга фақат банан, творог ва оддий ёгурт керак бўлади.
Бу тайёрланиладиган таом жуда осонлигига қарамай, жуда мазалидир.

Тайёрланиладиган таомга тахминан 24 000 сўм пул сарфланилади.*

*нархи манба чоп этилган вақтгагина амал қилади.

Бананларни узунасига тенг иккига бўламиз ва устидан битта лимонни сиқиб, қораймаслиги учун бананларга лимон шарбатини сепамиз.

Блендер идишига тухум, ёгурт ва творогни солиб, яхшилаб майдалаб оламиз.

30х40 см катталикдаги қолипга пергамент қоғоз тўшаймиз.

Устидан бананларни териб, творогли аралашмани қуямиз.

Газ печини 180 C даражага қиздириб, 20-30 дақиқа пишириб оламиз.

Пишган егулигимизни совутииб, кесамиз ва устидан асал қуйиб, дастурхонга тортамиз. Ёқимли иштаҳа!

 

zira.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: