Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 26 июль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун бўлар-бўлмас хаёлларни миянгиздан чиқариб ташлаган ҳолда саргузаштларга берилманг. Акс ҳолда омадсизликка юз тутасиз. Кунни хотиржам ўтказишга ҳаракат қилинг. Шундай йўл тутингки, ҳеч ким сизга танбеҳ бера олмасин. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда эҳтиёткорлик талаб этилади. Бугун ҳеч кимга қарз берманг. Банк орқали бировга пул ҳам жўнатманг. Муваффақиятсизликнинг ҳиди келяпти. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатликни мустаҳкамлаш пайида бўлинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

26 июль куни ишхонадаги юмушларни адо этишда ниҳоятда сергак бўлинг. Йўқса, жиддий хатога йўл қўйишингиз мумкин. Агар пул масаласида хасислик қилмасангиз, яқин дўстларингиз кўпайгандан кўпая боради. Тўғри-да, пул берган одамга ҳамма дўст. Шундай эмасми? Шахсий автомобилингизда яқин шаҳарлардан бирига боришингиз кутилади. Бу сафар муваффақият билан якун топади. Соғлиғингизни асранг. Баъзиларни кун давомида бош оғриғи безовта қилиб ўтиш эҳтимоли бор.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Кўнгилхушлик, қувончли ва сершовқин давралар бугун сизга сира тўғри келмайди. Маънавий такомил сари интилинг. Шунда атрофда бўлаётган яхши-ёмон ишларни чуқур таҳлил эта оласиз. Муҳаббатда бир ҳодиса юз берадики, кўзингиз мошдек очилади. Лекин хулоса чиқаришга ҳали эрта. Агар уйланмаган йигитлар севганига кўнгил изҳорини етказа олишмаса, бу ҳақда ваъда ҳам бермасликлари керак. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

26 июль куни уззукун гармония қидириб вақтингиз ўтиши мумкин. Аммо излаган жойларингиздан уни топа олмайсиз. Сиз олдин атрофингиздаги ёвуз ниятли кимсаларни йўқ қилинг. Ана ўшанда гармония ўзи юз кўрсатади. Заҳирага деб пул қўйиш бугун муваффақиятли кечади. Харидларда тежамкор бўлинг. Ижод кишиларининг куни қандай кечиши бир жиҳатдан ўзларига ҳам боғлиқ. Агар ҳақиқий ижод намуналарини яратиб, уни мухлисларга етказа олсангиз, кунингиз туғарди.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Арслон буржи вакиллари куннинг иккинчи ярмида моддий тарафдан сал қийналиб, яқин танишларга қарз сўраб мурожаат этиши мумкин. Адашмабсиз. Яқин танишлар сизга албатта шундай кунларда асқотишга ҳозир-у нозир. Улар сизни алдамайди, сизга хиёнат ҳам қилмайди. Сизни сотмайди. Оиласизлар бугун романтик лаҳзаларга бой бўлишлари мумкин. Аммо бу ҳақда ҳеч кимга гуллаб қўйманг. Кўз тегиши мумкин. Оилалилар ҳар бир ишда жуфти билан маслаҳатлашиб олганлари маъқул.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

26 июль куни эрта тонгданоқ янги ва сиз учун жуда қимматли хабарлар қуйилиб кела бошлайди. Шу қадар қувониб кетасизки, оламшумуш бир ишга қўл ургингиз келиб кетади. Аммо билинг, атрофингиздагиларнинг ҳаммаси ҳам бу ғоянгизни қўллаб-қувватлайвермайди. Демак, ёлғиз ҳаракатланишга мажбурсиз. Шахсий ҳаётда ҳар бир деталга эътибор билан ёндошинг. Ўйламасдан қадам босиб қўйманг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, 27 июль куни содир бўладиган ой тутилишидан саломатлигингизни асраш ҳаракатида бўлинг.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кунингиз ажойиб, хушчақчақликда ўтишини юлдузлар башорат қилган. Шунчалар оптимистга айланасизки, ўзингизга руҳан яқин инсонлар билан уни бўлишсангиз ҳам камайиб қолмайди. Бизнес кишилари рақобатчилардан эҳтиёт бўлсинлар. Баъзилари пайт пойлаш билан овора. Агар ўз вақтида чорасини кўрмасангиз, инқирозга юз тутишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Пулларингизни, янги ғояларингизни ўзингиздан бошқага ишониб топширманг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

26 июлда хоҳлаганча дангасаликка, зерикишга эрк бераверишингиз мумкин. Барибир ҳар бир муаммо сизнинг фойдангизга автомат тарзда ҳал бўлади. Хотиржамликка берилинг. Майда-чуйда, арзимас ишларни бажариб, кўпроқ дам олинг. Майда ишлар яқин келажакда сизга мўмай даромад манбаи бўлиб хизмат қилиши муқаррар. Агар олис сафарга отланишни ёки хизмат сафарига чиқишни режалаштирган бўлсангиз, бошқа кунга қолдиринг. 26 июль куни бундай амаллар муваффақият келтирмайди.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Алданиб қолишдан, фириб чангалига тушишдан, киссавур муттаҳамларнинг касрига қолишдан сақланинг. Эҳтиёткорлигингизни сираям қўлдан берманг. Худо кўрсатмасин, бу ишлар бошингизга тушса, валломати ҳам сизга ёрдам бера олмаслиги мумкин. Бировдан қарз кўтариш, банкдан кредит олиш ҳам бугун муваффақиятсизлик келтиради. Ўз кучингизга таяниб, худодан астойдил сўраб олдинга интилсангиз, Яратган ҳеч қачон бераридан қисмайди.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

26 июль куни ишдаги, кўча-кўйдаги муваффақиятларингиз ҳақида дуч келган одамга гапириб мақтансангиз арзийди. Кўз тегиб қолишидан чўчиманг, худонинг ўзи сизни асрайди. Ўз ишингиз устаси эканингизни ҳамма билиб қўйсин! Оиласизлар бунинг аксини қилиши керак. Ички сирингизни ўзингиздан бошқа ҳеч ким билмасин. Бахтингизга кўз тегади. Ёки яқинларингиздан кимдир севган инсонингиздан сизни совитишга ҳаракат қилиши мумкин. Кечқурун уй таъмири билан шуғулланишингиз эҳтимоли бор.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Юлдузлар бугунингиз кўнгилдагидек ўтишини башорат қилишмоқда. Фақат бир шарт билан. Ўзингизни ўзингиз танқид қилишга ўрганишингиз керак. Шунда ишларингиз янада бароридан кела бошлайди. Ҳасадгўй, иккиюзламачининг яқинига ҳам борманг. Агар сизга ҳасад қилишаётганини билиб қолсангиз ҳам мушт билан муаммони ҳал этишга уринманг. Сўз билан ўч олишга ҳаракат қилинг. Муҳаббат нафратга айланиб кетмаслиги учун жуфтингизга нисбатан янада ёқимли муносабатда бўлинг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

26 июлда балиқ буржи остида туғилганлар орзу денгизида суза бошлашади. Дарвоқеа, яқин атрофда сув ҳавзаси бўлса, бир-икки соат дам олсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди. Хаёлларингиз ҳам янгиланиб қоларди баҳонада. Оилалилар қарама-қарши жинс вакил ва вакилаларининг хушомадларидан нари бўлсинлар. Оқибатда уятга қолиб кетишлари мумкин. Бош ва оёқ оғриғи тўхтамаётган бўлса, врач кўригига албатта боринг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммават бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc