Диққат! АҚШнинг Пекиндаги элчихонасида портлаш (+Видео)

0

АҚШнинг Хитой пойтахти Пекин шаҳрида жойлашган элчихонасида портлаш рўй берди. Бу ҳақда  Associated Pressга асосланган ҳолда kun.uz хабар қилмоқда.

Хитой давлат нашрлари бир аёл бино олдида ўзига ўт қўймоқчи бўлгани ҳақида хабар берган.

Reuters агентлиги хабарига кўра, элчихона жойлашган ҳудудга полициячилар етиб келган, аёл қўлга олинган.

Воқеа жойида олинган видео ва фотоларда ҳудудни тутун қоплаганини кўриш мумкин.

Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.