Мандат натижалари эълон қилинди

0

Бугун Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида кундузги таълим йўналиши бўйича 2018-2019 ўқув йили учун ўтказилган имтиҳон натижалари эълон қилинди. Унга кўра, “Араб тили”, “Фиқҳ”, “Ақоид”, “Ўзбекистон тарихи” фанлари бўйича имтиҳон топширган абитуриентлардан кучлилари талабаликка тавсия қилиндилар.

Натижаларга кўра, умумий ҳисобда ажратилган 50 та жойнинг 42 тасига ўғил болалар 8 тасига қизлар талабаликка қабул қилинган.

Баллар тафовутига эътибор қаратсак, талабаликка қабул қилинганлар орасида ўғил болаларда энг юқори кўрсаткич 165.5 баллни ташкил этган бўлса, энг паст кўрсаткич 126.2 балл бўлган

Қизлар орасида эса энг юқориси 159.6 балл, энг сўнгги талаба қиз эса 128.3 балл билан талабаликка тавсия этилганлар.
Ўз навбатида Azon.uz жамоаси ҳам Тошкент Ислом институти талабаси бўлишдек шарафга эга бўлган ўғил-қизларни келажакда Ислом динига, ватанимизга нафи тегадиган етук кадр бўлишини Аллоҳдан сўраб қолади. Аллоҳ илмларимизни зиёда қилсин!

 

azon.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: