«Nokia 9» флагмани «iPhone X»дан қиммат, аммо бу бекорга эмас!

0

HMD Global компанияси афсонавий Nokia брендини «тирилтириб», бу ном остида бир қатор смартфонлар тақдим этишга улгурди. Аммо унинг ҳақиқий флагмани ҳали олдинда.

Nokia anew блогининг твиттер-аккаунтида ҳали тақдим этилмаган Nokia 9 флагманининг нархи ҳақида маълумот берилди. Манбага кўра, бу смартфоннинг нархи Хитойда тахминан 990 долларга тенг бўлади. Европада эса у 990 евродан бошланувчи нархларда сотилиши мумкин, дейилади хабарда.

Хўш, Nokia 9 нега бунчалик қиммат бўлади? Чунки бу қурилма тўққизтагача модулга эгаLight камераси ўрнатилган илк смартфон бўлиши мумкин.

 

Бордию ушбу ечим ушбу девайс мисолида мобил фотографияни янги босқичга олиб чиқса, у ҳолда Nokia 9 модели бунчалик қиммат нархига лойиқ илк смартфон бўлади, дейишмоқда кузатувчилар.

Айтиш керакки, айни дамда хитойлик техногигантнинг махсус флагмани бозорда ҳам энг «серкамера», ҳам энг қиммат смартфонлардан бири бўлиб турибди.

Манба: Terabayt.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: