Қуймоқли торт

0

Сиз бирор марта қуймоқлардан ширин торт тайёрлаб кўрганмисиз?
Бизлар анчадан бери шу ниятда юргандик ва мана яқиндагина уни амалга оширдик.

Қуймоқли торт таъм жиҳатидан ҳатто бисквитли тортлардан ҳам ўзар экан.

Фақат тайёр бўлганидан сўнг, уни бир неча соат совутгичда сақласангиз, янада мазали таъмга киради.

Қуймоққа керакли барча масаллиқларни тоғорачага соламиз ва венчикда яхшилаб аралаштириб оламиз.

Товага озроқ ўсимлик ёғи қуйиб, қуймоқларни бирма-бир қовуриб оламиз.Бунда қууймоқларнинг четлари бироз қизарса, сўнг капкир билан уларни ағдарамиз.

Шу усулда ҳамма қуймоқларни пишириб оламиз.

Муздек қаймоқ ва шакар упасини миксерда яхшилаб кўпиртириб оламиз.Эътибор беринг қаймоқ кўпириб, бир неча ҳиссага кўпайиши керак. Устида чизиқли нақшлар ҳосил бўлганида эса кўпиртиришни тўхтатамиз.

УСтидан творогли пишлоқни солиб, аралаштриб оламиз.

Қуймоқларни битта-битта ликопчага қўйиб, устидан крем суртамиз.Шу усулда қуймоқли тортни йиғамиз.

Устини таъбга қараб шоколад ёки резавор мевалар билан безатамиз. Истеъмол қилишдан аввал 2 соат ёки бир кечага совутгичга олиб қўйинг. Ёқимли иштаҳа!

 

zira.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: