Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 27 июль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Пул ва манфаат тақдим этиши мумкин бўлган иш ва вазиятлардан сира юз ўгирманг, кейин армон қилиб юрасиз. Бугун пул масаласида ўта фаол бўлишга ҳақлисиз. Сабаби, моддий аҳволингиз сал заифроқ туюляпти. Муҳаббатда тўфон кўтарманг. У сокинлик ва хотиржамликни хоҳлайди. Акс ҳолда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни қаттиқ ранжитиб қўйишингиз мумкин. Кечқурун суйганингизга кутилмаган совға ҳозирласангиз ҳам зарар бўлмасди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

27 июль куни идеаллик сари шу қадар берилиб талпинасизки, ўзингизни ўзингиз танимас даражага етасиз. Ишхонада эса ҳамкасблардан тортиб раҳбарларгача танқид остига олишингиз кутилади. Пастроқ тушинг. Бу дунёда ҳамма нарса нисбий эканини унутманг. Бугун сизга фақат хотиржамлик ва ширинсуханликкина ёрдам бера олади. Молиявий аҳволингиз бугун кўнгилдагидек кечади. Баъзилар анчадан бери қимматбаҳо телефон сотиб олишни орзулаган бўлса, ўша фурсат келди.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Гап мавқени ошириш ҳақида кетганда, бирдан юқори чўққиларни кўзлаб қўйманг. Ишни пухта режа асосида, сокинликда амалга оширинг. Шунда ғалаба сизники бўлади. Азартли ўйинлар, таваккалчилик талаб қиладиган ҳаракатлардан воз кечинг. Бу нафақат киссангизни қуритади, жамиятдаги обрўйингизга ҳам путур етказади. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади чопади. Тез унга қўнғироқ қилиб романтик учрашув таклиф этаверинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

27 июлда шахсий ҳаётда у қадар ичкарилаб кетманг. Умр йўлдошингизнинг истак ва хоҳишлари билан ҳам ҳисоблашинг. Бугун биринчи навбатда жисмоний зўриқишлардан сақланинг. Хасталик орттириб олишингиз хавфи бор. Куннинг иккинчи ярмини рўзғордаги икир-чикирларни бирёқли қилишга бағишласангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Аёллар учун бугун кечқурун дўкон айланиб, сўнгги модадаги кийимлар харид қилиш омадли кечади.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Юлдузлар бугун сизга ишхонангизда қизиқарли ҳодисаларни ваъда беришмайди. Шундай экан, ё дам олинг, ё уйдаги юмушларни бартараф этиш билан шуғулланинг. Бугун дала ҳовлида тер тўкиш, уйни таъмирлаш, янги уй қуришни бошлаш муваффақият келтиради. Мева ва сабзавотлардан кўпроқ истеъмол қилиб, иммунитетни кўтаришга ҳаракат қилинг. Шунда қиш ойларини саломатликда ўтказишингиз учун имкон туғилади. Қондаги холестерин миқдорини камайтириш учун хизмат қилувчи парҳез тутишни бошланг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

27 июль куннинг биринчи ярмида бошингизга хабарлар шодаси ёғилиши кутилмоқда. Сиз эринмасдан бу хабарларни бирма-бир таҳлил қилиб чиқишингиз керак. Бунинг учун сизга дўстлар ёрдами ҳамда интернет зарур бўлади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, эҳтиёткорликни қўлдан бой берманг. Кечқурун шахсий иш билан номаълум манзилга жўнашингиз кутилади. Бу сизга фақат фойда беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланиш режими ва меъёрини бузманг.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Эрталаб уйқудан уйғонгач, уйингизни капитал таъмирдан чиқариш ҳақида ўйлаб кўринг. Ёз бундай ишлар учун айни муддао. Бемалол қурилиш материаллари сотиб олиш учун киришишингиз ҳам мумкин. Кечқурун яқинларингиздан бири арзимаган баҳона билан сизни танқид остига олиши мумкин. Хотиржамликда бу танқидни қабул қилгандан кейин, танқидчини тинчлантиришга ҳаракат қилинг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор. Саломатлигингиз панд бера бошласа, халқона усуллар билан даволанишга уринманг. Муаммони баттар чигаллаштириб юборасиз.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

27 июль куни миянгизга ишингиз билан боғлиқ ғоялар шу қадар кўп қуйилиб келадики, уларни рўйхат қилиб қоғозга туширмасангиз, кейин унут бўлиши мумкин. Аммо янги ғоялар ҳақида ҳеч кимга айта кўрманг. Ундан кўра ўша ғояларни тартиб билан амалга оширишга киришинг. Молиявий аҳволингиз фақат банкдан у қадар катта бўлмаган миқдорда кредит олсангизгина яхшиланади. Кечқурун сафарга отлана бошлашингиз мумкин. Лекин кутилмаган учрашув кўндаланг бўлиб сафарни бошқа кунга қолдиришга мажбур бўласиз.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Кунингиз анча оғир ўтади. Кун давомида дўстлар ёки қондошлар билан орангизда келишмовчиликлар кўндаланг туриши мумкин. Тушдан кейин баъзиларни оммавий ток шоуга таклиф этишлари мумкин. Бу ерда йиғилганлар сизнинг ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингиздан баҳраманд бўлишади. Янги танишлар орттирасиз. Улар билан бугуннинг ўзида табиат қўйнида дам олиб қайтишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

27 июлда иш жойингизда ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Тўғри, бўш келсангиз, сизни ҳатто кечагина ишга жойлашган ёшлар ҳам обрўсизлантириб қўйиши ҳеч гап эмас. Бироқ масалани сокинликда ҳал қилсангиз ҳам бўлади. Имкон бўлса, куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олиб қайтинг. Асаблар тинчланади. Меҳнат таътили ҳақида ўйлаб кўрсангиз ҳам бўлади. Кечқурун ғийбатчи қўшнилардан ўзингизни нари олиб қочинг.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Молиявий аҳволингиз тамоман издан чиқиб кетган тақдирда ҳам ўзингизни қўлга олинг. Жазавага тушманг. Бадавлат танишлар бўлса, ўшалардан ёрдам олишга ҳаракат қилинг. Ёки ҳаммасига қўл силтанг-у, тоққа кетиб дам олинг. Ёқимли куй ва қўшиқлар оҳанги остида кабобхўрлик қилиш, тоғ ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олиш саломатлигингизни космонавтларникидан ҳам мустаҳкамроқ кўринишга олиб келади. Ёмонлар, ғийбатчи ва олчоқларга сўзингизни бериб қўйманг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

27 июль куни балиқ буржи остида таваллуд топганлар негадир хаёлпарастроқ кўринишда бўлишлари мумкин. Дангасалик ва апатия ҳам бунга қўшилиб сал ҳолдан тойдириши мумкин. Оғир ишларни бошқа кунга қолдиринг. Бугун қиз-жувонлар учун гўзаллик салонига бориш хайрли кечади. Ортиқча вазндан халос бўлишда шу кунларда тарвуз ва мевалар катта ёрдам бера олади. Бош оғриғи безовта қилса, врачга учрашиш шарт эмас. Ҳаво алмаштириш лозим.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: