Ана холос! Марадона 28 ёшли қизга уйланмоқда (+фото)

0

«Динамо» Брест клуби бошқаруви раиси, аргентиналик таниқли футболчи Диего Марадона уйланмоқда.

У 28 ёшли севгилисининг қўлини сўради ва розилик олди.

Daily Mail хабарига кўра, 28 ёшли Росио Оливанинг Буэнос-Айресдаги туғилган кун маросимида 57 ёшли аргентиналик унга таклиф билдирди ва қиз бунга рози бўлди. Бу 45 нафар меҳмоннинг кўз ўнгида содир бўлди.

Росио аввал профессионал футболчи бўлган.

2014 йилда ҳам Марадона бу қизга турмуш қуриш таклифини билдирган, аммо шундан сўнг орада жанжал чиқиб, жуфтли муносбатларни тўхтатган эди. Марадона Росиони заргарлик буюмларини ўғирлашда айблаган, қиз эса футбол афсонаси уни урганини айтган эди.

 

stadion.uz