БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОҒА?..

0

 

 

* * *

 

Ота ўғлидан сўради:

— Манави «икки»ни нима учун олдинг?

— Карл билан Маркс бир шаҳарда яшашади дегандим.

— Аҳмоқ, шуниям билмайсанми? Ахир, улар турли шаҳарларда яшашган ва бир-бирларини умуман танишмаган!

 

* * *

 

Йигирма йилдан сўнг собиқ синфдошлар йиғилишди. Кексайиб қолган муаллима собиқ ўқувчиларига бир-бир қараб чиқаркан, деди:

— Ойшахон, сен жуда гўзал бўлиб кетибсан! Сени-чи, тез-тез телевизор орқали кўриб тураман. Яхши артистсан! Сен, Болтавой олим бўлибсан. Мактабдаям ҳаммадан яхши ўқирдинг. Вой, Тошмат, сенга генерал кийими жуда ярашибди-я!.. Мактабда қачон қараса, билмайман, билишниям истамайман деганинг деган эди. Қандай қилиб генералгача етиб бординг?

— Мен ҳозир ҳам ҳеч нарса билмайман ва билишниям истамайман. Лекин мен айтган топшириқ эртага бажарилиши шарт.

 

* * *

 

Маймун йўлда тирноқларини эгов билан текислаётган йўлбарсни кўриб қолиб сўради:

— Нима қиляпсан?

— Тирноқларимни ўткирлаяпман. Ўша Шерхонинг ўрмонда ҳақиқий ҳукмдор ким эканини кўриб қўйсин!

Маймун шу заҳоти шерникига бориб ҳаммасини айтиб берди. Шер секин йўлбарснинг ёнига келиб сўради:

— Ҳа, олахон, нима қиляпсан?

— Менми?.. Б-биласизми… Маникюр қиляпман, маникюр!

 

* * *

 

Қизалоқ онасидан сўради:

— Ойи, одамлар ердан ковлаб олинадими?

— Бу гапни қаердан олдинг?

— Бир амаки дадамдан: «Бу хотинингни қаердан ковлаб олгансан?» деб сўради.

 

* * *

 

— Ўғлим, ақлли одамлар доимо нимадандир кўнгиллари тўлмай, ўзларига тўлақонли ишонмай яшашади. Аҳмоқларгина ўзларига қаттиқ ишониб юборишади.

— Сиз шунга ишонасизми?

— Албатта.

 

* * *

 

Узоқ келажак. Икки болакай тувакда ўтиришибди. Бири иккинчисидан сўради:

— Сенинг ота-онанг қайси чатда танишишган?

 

* * *

 

— Азизам, турмуш қурсак, кў-ўп пул ишлаб топамиз. Кейин денгизга борамиз. Ўзимизга ижарага яхта оламиз. Ана ундан сўнг баланддан пастга, пастдан баландга қараб сайр қилаверамиз, сайр қилаверамиз…

Шунда қиз бирдан қайт қилиб юборди.

— Нима бўлди, азизам?

— Тўлқиннинг кучлилигидан бошим айланиб кетди.

 

* * *

 

Бир куни бўғирсоқ ва қуён учрашиб қолишди. Нима бўлди-ю, улар гап талашиб муштлаша кетишди.

Қуён:

— Вей, бўғирсоқ, қулоққа тепма!!

Бўғирсоқ:

— Сен ҳам башарамга муштлама!

 

* * *

 

Икки эстрада хонандаси учрашиб қолишди. Бири иккинчисига деди:

            — Ишонасанми, биринчи клипим чиқиши билан мамлакатда телевизорлар бозори чаққон бўлиб кетганмиш!..

— Бунинг ҳайрон бўладиган ери йўқ. Менинг ўзим ҳам телевизоримни сотиб юборганман.

 

* * *

 

Севишганлар тунда учрашувга чиқишди ва ерга ўтириб олишгач, йигит таклиф киритди.

         —  Кел, анави дарахтдаги каккудан қанча яшашимизни сўраб кўрамиз!

         —  Бўпти.

Йигит дарахтга боқиб қичқирди:

           — Какку, биз қанча яшаймиз?

           — Ку-ку…

            — Нега бунча оз?

Какку одам тилида жавоб қилди:

— Агар доим ҳозиргидай зах ерда учрашаверсангиз, шунчаям яшай олмайсиз!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади