Июль сўнгида Марс Ерга рекорд даражада яқин масофага келади

0

Июлнинг сўнгги кунида Марс Ерга рекорд даражада яқин масофага келади. Бу ҳақда Sky & Telescope журналига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

31 июль, сешанба куни сайёралар ўртасидаги масофа бор-йўғи 57,5 миллион километрни ташкил қилади. Натижада Қуёш тизимининг тўртинчи сайёраси осмондаги энг ёрқин юлдузга айланади.

«Агар сиз 31 июль куни Қуёш ботишидан кейин Марсни кузацангиз, сиз сайёрани танимайсиз, у шу қадар ёрқин нур сочаётган бўлади. Унинг оловранг ва қизил тусда нурланиши эътиборингиздан четда қолмаслиги аниқ», — дейди Финляндиядаги Хельсинки университети астрономи Диана Ҳанникайнен.

Ёзнинг қолган қисми давомида сайёралар ўртасидаги яқин масофа сақланиб қолади. Сентябрда сайёралар бир-биридан узоқлашишни бошлайди.

2003 йилнинг августида Ер ва Марс ўртасидаги масофа 55,7 миллион километрни ташкил қилган.

Манба: Daryo.uz