Кариб денгизида уч метрли тимсоҳ биолог аёлга ҳамла қилди. Кейин эса…

0

 

Ажал етмаган бўлса, одам боласи ёвуз маҳлуқдан ҳам зўр кела оларкан. Худди шуни биолог Мелисса Кристина Маркес амалда исботлади. У Кариб денгизида умргузаронлик қилувчи тимсоҳлар ҳаёти ҳақида сув остида ҳужжатли фильмни суратга олаётганди. Шубҳасиз, ундай жойларга гидрокостюм ва яна бошқа махсус ускуналарсиз тушиб бўлмайди. Бир маҳал ўнг оёғини нимадир тишлагандек бўлди. Орадан бир неча сония ўтиб уни бошқа тарафга судраб кета бошлади. Шундагина Маркес оёғига тимсоҳ чанг солганини пайқади. Тимсоҳнинг узунлиги эса нақ уч метр келарди.

Аммо биологлар билади. Бундай пайтда қимирладингми, албатта ўлим топасан. Қимирламаслик зарур. Гидрокостюм ичидаги оёқ қонагани билан ҳиди ташқарига чиқмайди. Демак, тимсоҳдек ёвуз маҳлуқ қон исини ола билмаса, ўлжани қўйиб юборади.

Барибир қўрқув устун эди. Тўғри, жони оғримасди. Негаки, тимсоҳнинг тишлари қанчалар ўткир бўлмасин, гидрокостюмни тешиб ўта олмасди. Фақат кўп қон йўқотиш туфайли ўлим топишидан қўрқарди. Афсуски, юқоридагилар ҳам уни қутқара олишмайди. Биологни тимсоҳ жуда олисга судраб кетган.

Маркес учун ягона имконият қолганди. Микрофон сув остида ҳам ишлаши эсига тушиб қолди. Шунинг ёрдамида юқоридагиларни ёрдамга чақириш мумкин. Шундай қилди ҳам. Микрофонга «Мени тимсоҳ тишлаб узоққа олиб кетяпти. Ёрдам беринг!», дея қичқирди. Қарангки, тимсоҳ ақлли эканми, ё Маркес ўзи қидирган ўлжа эканига шубҳаландими, ишқилиб, қичқириқдан кейин уни қўйиб юборди ва ўзи номаълум тарафга суза кетди.

— Тимсоҳлар жуда сергак маҳлуқ, — деди Маркес. — Мен қаршилик қилмадим, ўзимни хотиржам тутдим. Шу сабабли у орзу қилган ўлжа эмаслигимга ақли етиб мени қўйиб юборди. Ишқилиб, шу охиргиси бўлсин!

lenta. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: