ОЛИЙ МАЪЛУМОТ СОТИЛМАЙДИ… (ёхуд олий ўқув юрти талабалигини сотиб олмоқчи бўлганлар)

0

 

Республика давлат хавфсизлик хизмати ходимлари яқинда ноқонуний тарзда олий ўқув юртларига талабаликни сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳни қўлга олди.

Масалан, 1986 йилда туғилган Зайнитдин Исонов Тошкент Давлат молия институти талабаларидан иборат жиноий гуруҳ тузган. У етти нафар талабага олий ўқув юртига кириш имконини берувчи қалбаки ҳужжатларни тақдим этган. Ҳужжатлар тиббий кўрик хулосалари ва паспортлардан иборат бўлган. Худди шу талабалар олдиндан белгиланган абитуриентлар ўрнига имтиҳонга кириб, тест саволларини ечиб беришлари керак эди. Исонов ҳар бир тест саволини бошқалар ўрнига ечиб чиққан талабага икки минг доллардан ҳақ тўлашни ваъда қилган. Уларни институтнинг иккинчи босқич талабаси 1996 йилда туғилган Алишер Ҳақбердиев топган. Унинг ўзи ҳам Тошкент давлат шарқшунослик институтида қалбаки ҳужжатлар асосида абитуриентнинг ўрнига тест саволларини ечиши лозим эди. Излаб топган ҳар бир талаба учун Ҳақбердиев жиноий гуруҳ етакчиси Исоновдан 500 доллардан ҳақ олган.

Бундан ташқари, давлат хавфсизлик хизмати ходимлари 1984 йили туғилган қашқадарёлик Турғун Муҳаммадиев Тошкент давлат техника университетига киритиб қўйишни ваъда қилиб бировдан 7 минг доллар миқдорида ҳақ олаётганда қўлга тушган. У пулларнинг бир қисмини шериги 1989 йили туғилган Беҳзод Шералиевга бериши керак эди. Улар икковлашиб Тошкент давлат молия институти иккинчи курс талабаси навоийлик Шоҳруҳ Имомовни 3700 доллар эвазига ёллашган. Шоҳруҳ ҳақиқий абитуриентлардан бирининг ўрнига тест саволларини ечиб чиқиши зарур эди. Жиноий гуруҳ абитуриентнинг паспортига Имомовнинг суратини ёпиштириб, қолган ҳужжатларни ҳам қалбакилаштирган.

Жиноятчилар албатта қилмишларига яраша жазосини олади.

podrobno. uz

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc