Самарқандда хотинини ўлдириб, дўконига кўмган шахсга ҳукм ўқилди (фото+)

3

Самарқанд вилоятида мудҳиш қотиллик ошкор этилди. Фуқаро Н.Раҳимов рашк туфайли хотинини ўлдириб, ўзига тегишли дўконга кўмиб қўяди.

Эр-хотин ўртасида тўйдан қайтаётганда Тайлоқ тумани Гулобод маҳалласида жойлашган аҳолига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ошхонада жанжал юзага келади.

Н.Раҳимов маст ҳолатда турмуш ўртоғи М. Раҳимова билан ўзаро жанжаллашиб, унинг юз қисмига қўли билан уриб юборади. Мушт зарбидан ерга йиқилган жабрланувчининг қорин, бел соҳаларига ва танасининг бошқа қисмларига тепиб, бўғиб жароҳат етказган. Н. Раҳимов эртаси куни турмуш ўртоғининг вафот этганини билади ва жасадни яширишга уринади.

Тунда хотинининг жасадини ҳали қуриб битказилмаган дўкон учун тайёрланган хонанинг бурчагида 70 смли чуқур қазиб, кўмади.

 

У бир йил давомида фарзандлари ва маҳалла аҳлига турмуш ўртоғини Россияга кетиб қолди деб айтади.

 

2017 йилнинг 22 августида юз берган ушбу ҳолат 2018 йилнинг 13 февралигача сирлигича қолади.

Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судида бўлиб ўтган суд жараёнида содир бўлган ҳолатлар атрофлича ўрганилиб, судланувчи Н. Раҳимовга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

darakchi.uz

3 ФИКРЛАР

  1. бор гап шуми еки бошка гаплар хам борми? Суд хукмига кура бошка гаплар хам борга ухшайди, у гаплар ойдинлашса, бошкача хулосалар хам булиб колар. Езилган гаплар чалами еки суд карори чалами?

  2. Б.Хаитова 31.07.2018,10-58
    Мурда қай йўсинда ким томонидан топилган нега аниқ ёзилмаган, Н.Рахимов бир йил қандай ухлаган болаларига қараганда юраги ачнимаганми улар бир йил давомида оналарини кутиб умид билан йўлига кўз тикишган энди нима бўлди ўзи ҳам ташлаб кетди.

Comments are closed.