Смартфонлар учун “ўлмас” экран яратилди

0

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Америка бўлими ходимлари томонидан смартфонлар учун ўта мустаҳкам янги экран модули яратилди. Синмайдиган мазкур дисплей органик светодиод (OLED) асосида тайёрланган.

Ўз навбатида янги экранлар фавқулодда букилувчанлик хусусиятига эга. Уларни смартфонлар, фаблетлар, портатив ўйин қурилмалари, автомобиль мультимедиа марказлари, планшетлар учун ишлатиш мумкин.

Унинг пластик қопламаси ишончли ҳимояни таъминлайди. Бунга қуйидаги видеони кўриб, ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қилишингиз мумкин:

Ишланма АҚШдаги техника хавфсизлиги соҳасида стандартлаштириш ва сертификациялаш (Underwriters Laboratories) компанияси сертификатига эга бўлди.

Синов давомида дисплей 1,2 ва ҳатто 1,8 метр баландликдан ташлаб юборилганда ҳам, ўз иш қобилиятини сақлаб қолди. Бундан ташқари, ундан Цельсий бўйича -31 даражадан +71 даражагача ҳароратларда ҳам фойдаланиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мазкур “ўлмас” дисплейлар Samsung томонидан келгуси йили чиқарилиши кутилаётган букилувчан смартфонларда қўлланилиши кутилаётир.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: